UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  14 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 15:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  4 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  13 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  24 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1

"Сурхон": Янги мавсумга, янги мақсадлар билан Янгиликлар

"Сурхон": Янги мавсумга, янги мақсадлар билан

Термизнинг "Сурхон" клуби 2022 йилги мавсумга янги ҳомий, янги мақсадлар ва янги мураббийлар штаби билан кириб келди.

Бугун, 17 март куни "Бунёдкор" стадиони матбуот анжуманлари залида "Сурхон" клуби бош мураббийи Анхель Лопес, футболчилар Зоҳир Пиримов ва Луис Мигель Кезада иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


"Биринчи навбатда "Сурхон"дек катта лойиҳада эканлигимдан фахрланаман. Ўзбекистонда, шундай клубда ишлаётганимдан хурсандман. Клуб ривожи учун ҳисса қўшишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Анхель Лопес.

"Бу йилдан "Сурхон" янги ҳомий ва янгича кўринишда намоён бўлди. Клубда хориждан янги мураббий келди. Ўзгаришлар катта. Машғулот жараёни жуда қизиқарли ўтмоқда, ўзимиз учун янги нарсалар ўрганиб боряпмиз", - деди Зоҳир Пиримов.

"Бу клубда эканимдан ва ушбу лойиҳа аъзоси эканимдан хурсандман. Ҳозир бор эътиборим "Сурхон" билан ғалабаларга эришишга ва мақсадларга эришишга қаратилган", - деди Луис Мигель Кезада.







- "Сурхон" клуби олдига раҳбарият томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми?
- Энг асосийси қадамма-қадам олдинга ва клубни ривожлантириш интилиш. Ҳозир бизга қийин, сабаби Термиздаги стадион реконструкция қилинмоқда. Уй ўйинларимизни Самарқандда ўтказяпмиз. Аммо шунга қарамай барча иш тўғри олиб борилмоқда. Қисқа муддатда янги футболчилар келишди, янги мураббийлар штаби иш бошлади. Бу мавсум мен учун ҳал қилувчи бўлади. "Сурхон" клуб ривожлантиришнинг янги йўналишини белгилаб олди. Бу яқин келажакда ўз мевасини белади.

- Бош мураббий сифатида фақат бир йиллик режаларни тузганмисиз ёки узоқ йиллик лойиҳами бу?

- Ўз вақтимни қисқа муддат ишлаш орқали сарфаламоқчи эмасман. "Сурхон"дек клубни ривожлантириш учун узоқ муддатли режалар тузилган. Клубда профессионаллар йиғилган. Мен нафақат асосий таркибга, балки ёшлар жамоаларига ҳам эътибор қиламан. Уларни ўсишига ёрдам бермоқчиман. Умид қиламанки, имкон қадар тезроқ Термизда ўйин ўтказамиз.


- "Сурхон"дан таклиф қандай пайдо бўлди? Бу ерга келишдан олдин ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз?
- Бир неча йил олдин Испанияда ўзбекистонлик мураббийлар билан танишиб қолгандим. Ўша пайтда Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотлар билан қизиққанман. Кейинроқ "Ал Шабаб"да ишладим, у ерда Азиз Ҳайдаров ўйнарди. Ундан янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдим. Ўзбекистонга жуда тез мослашиб олдим ва ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман.

- Ўзбекистонда иккита ўйин ўтказдингиз. Футболимиз, стадионларимиз ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?

Луис Мигель Кезада: - Ўзбек чемпионати жуда тезкор, ҳар бир жамоада юқори савиядаги футболчилар йиғилган, инфраструктура ҳам яхши.



- Кўпчилик испаниялик мураббий келдими, демак испанча услуб кўрамиз деб ўйлайди. Хўш, сиз "Сурхон"да қандай услуб қўллайсиз?
- Биринчи навбатда "Сурхон" клубини, Ўзбекистон чемпионатини ўрганиб чиқдим. Сурхондарёлик мухлисларнинг талабчанлигини ҳам билдим. Мени қаердан эканлигим муҳим эмас, асосийси ўз жамоамда ҳужумкор футбол кўришни хоҳлайман. Мавсумдан олдин қисқа муддатли йиғин ўтказдик, бошқа жамоалар дейлик Туркияга бориб йиғин ўтказишди. Бизда афсуски бундай имконият бўлмади. Суперлигада 3та ўйин ўтказдик ва ўйинлар орқали йигитларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиб бормоқда.

- "Сурхон"нинг бугунги кундаги тажрибали футболчиси сифатида сурхондарёлик мухлисларга нималар дея оласиз?

Зоҳир Пиримов: - Аввало уларга катта раҳмат айтаман. Учта ўйин ўтказган бўлсак, қаерда бўлса ҳам мухлисларимиз бизни ёлғиз қолдиришмади. Уларга ижобий натижа қайд этиб, жавоб беришга ҳаракат қиляпмиз. Янги бош мураббий қўл остида ҳужумкор ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз деб ўйлайман.



- Жамоадаги кўп футболчилар Суперлигада ўйнашган, қолганлар эса хориждан келди. Машғулотлар ва ўйинлар вақтида тил борасида муаммо бўлмаяптими?
Зоҳир Пиримов: - Тўғри, клубда турли миллат вакиллари йиғилган. Футбол тили барибир битта. Мураббий барчани бир оиладек шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Барчамиз бир мақсад йўлида олдинга интиляпмиз, тил борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

Луис Мигель Кезада: - Тил борасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Маҳаллий ва легионер футболчилар ўзаро футбол тилида гаплашяпмиз, асосий мақсадимиз ғалабаларга эришиш.



- Суперлигадаги учта турдан кейин рақиб бош мураббийлари ва уларнинг услублари ҳақида нималар дея оласиз?
- Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли лигаларидан бирига эга. Мен БААда, Хитойда ишлаганман. ОЧЛда кўплаб мамлакат клубларига қарши ўйнаганман. Осиё футболини яхши биламан. Ўзбекистон чемпионатида кучли мураббийлар ишлашмоқда, буни натижалардан ҳам кўриш мумкин. Эътибор қилинг дастлабки турларда 1:0, 0:0 каби ҳисоблар кўп кузатилмоқда. Бу ерда рақиб дарвозасига гол уриш қийин. Ҳозирги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва олдинга интилишда давом этиш.

- "Сурхон"нинг принципиал рақиби борми?

Зоҳир Пиримов: - Бизда принципиал рақибимиз йўқ, қайсидир битта жамоага тайёрланмаймиз. Мураббийимиз айтганидек ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушяпмиз.

- "Сурхон" клубининг U-21 жамоасидаги футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яқинда U-21 чемпионати доирасидаги "Олимпик" - "Сурхон" учрашувини стадиондан кузатдим. Тўғриси "Сурхон" жамоаси ёшларининг ўйинини кўриб ҳайратда қолдим. 2003 йилда туғилган Самандар Қодиров "Навбаҳор" билан баҳсда Суперлигада дебют қилганини таъкидлашни хоҳлардим. Менинг вазифам фақат ғалаба қозониш эмас, балки маҳаллий ёш футболчиларга кўпроқ имконият беришдан ҳам иборат.




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика