UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  3 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  15 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

"Катанец, хайрлашув учрашуви ва Шомуродов ҳақида", - Одил Аҳмедов билан интервью Янгиликлар

"Катанец, хайрлашув учрашуви ва Шомуродов ҳақида", - Одил Аҳмедов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Сречко Катанецнинг тайинланиши борасидаги баҳс-мунозаралар, мутахассислар фикри ҳали ҳамон тингани йўқ.

Биз шу ўринда терма жамоамизнинг собиқ сардори Одил Аҳмедовнинг ҳам фикрларини билишга қизиқдик.

- Терма жамоамизга Сречко Катанецнинг бош мураббий бўлаётганидан хабарингиз бор. Бу борадаги дастлабки фикрлар қандай бўлди?

- Тўғриси Сречко Катанец ҳақида кўп маълумотим йўқ. Ўзбекистоннинг Ироққа қарши ўтказган сўнгги ўртоқлик учрашуви пайтида словениялик мураббий борасида тушунчага эга бўлгандим. Очиғи бошқа нарса билмайман.

- Умуман олганда маҳаллий ёки хорижлик мутахассис тайинланиши ҳақида кўп муҳокамалар бўлди. Сизнингча терма жамоани ким бошқариши керак: хорижлик ёки маҳаллий мураббий?

- Менинг фикрим, терма жамоада хорижлик мураббий ишлагани яхши. Чунки ҳозирда бизнинг маҳаллий мураббийларимиз жамоани олий мақсад йўлида тайёрлашга етарли тажрибага эга эмас деб ўйлайман.

- Сречко Катанецнинг штабида ўзбекистонлик мураббий бўлгани қанчалик яхши?

- Яхши эмас, шарт! Боиси қачондир, кун келиб терма жамоани маҳаллий мураббийларга беришга тўғри келади. Агарда хорижлик мураббийни олдида тажриба ва малака тўпласа кейинчалик бемалол ишлай олиши мумкин.




- Айтайлик маҳаллий мутахассис хорижий мураббий штабига киритилди, кейин ўзи яхши билган ва таниган футболчиларни кўпроқ термага чақирилишига ҳаракат қилсачи?

- Яхши ва юқори савиядаги бош мураббий бунга ҳеч қачон йўл қўймайди. Чунки натижа учун у жавоб беради. Футболчининг фарқига бора олади.

- Айни пайтда нима учун Ўзбекистонда эканлигингиз кўпчилик учун қизиқ?

- Хитой чемпионатида жуда катта танаффус юзага келган. Бу Хитой терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашида ўйинлар ўтказиши билан боғлиқ. Фурсатдан фойдаланиб уйда дам оляпман. Чемпионат декабрь ойида тикланади.

- Шу йилнинг ўзида футболчилик фаолиятингизни якунлашингиз ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик кирита оласизми?

- Бу - футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ягона айтишим мумкин бўлган аниқ нарса бу клубим билан яна бир йиллик шартномам бор.

- Одил Аҳмедов фаолиятини хорижда якунлайдими ёки ўзбек клубларидан бирида?

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўйнаш ниятим йўқ. Менимча фаолиятимни хорижда якунлайман.

- Бевосита яна терма жамоа мавзусига қайтсак. Саудия Арабистонига қарши кечган баҳсдан сўнг миллий жамоа билан хайрлашдингиз. Шундай экан хайрлашув учрашувингизни ўтказишни режалаштирганмисиз?

- Хайрлашув учрашувини ўтказиш ўзимнинг режамда бор. Бироқ бу битта менга боғлиқ эмас. Ассоциация томонидан қандайдир ёрдам бўлса, албатта буни амалга ошираман.

- Одил Аҳмедов терма жамоа билан хайрлашув учрашувини қайси стадионда ўтказишни истарди?

- "Пахтакор" ёки "Навбаҳор" стадионидан бирида.




- Сиз терма жамоадаги фаолиятингизни тугатдингиз ва айни пайтда сардор йўқ. Албатта буни янги мураббийлар штаби ёки жамоадаги футболчилар аниқлайди. Лекин собирқ сардор сифатида сизнинг номзодингиз ким?

- Жалолиддин Машарипов. У нафақат футбол майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам йигитлар билан яхши тил топиша олади ва сардорлик ҳусусиятларга эга.

- Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Женоа"дан сўнг жуда катта олдинга силжиш қилди. Ҳозирда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома"да тўп тепмоқда. Табиийки мазкур жараён сизни бефарқ қолдирмаган ва ўзига хос фикрлар туғдирган...

- Элдор Шомуродов борасида фикрларим доим ижобий бўлган. "Рома"да ўйнаш унинг учун катта мотивация. Рим клуби Элдорнинг кейинги фаолиятига яъни кучли клубларга ўтишига трамплин вазифасини ўтаб беради. Бевосита ўйинларини кузата туриб бундан ҳам кучли клубларда ўйнаб кетишига менда шубҳа қолмади. Энг асосийси жароҳат олмаса бўлгани.

- Ўзбекистонда топ клублар сафида ўйнаб кета оладиган яна ёш футболчилар борми?

- Бирортасини кўрсатиш қийин. Лекин бизда иқтидорли болалар жуда кўп. Атрофидаги майда деталлардан ташқари кўп нарса футболчининг ўзига, хоҳишига ва олдига қўйган мақсадига боғлиқ. Орзу қилгандан сўнг мақсад ҳам бўлиши керак. Бизда кўп футболчилар "Пахтакор" ёки шунга ўхшаш клубда ўйнасам бўлди, дейишади. Шу билан тўхтаб қолишади. Футболда қўрқмасдан олдинга интилиш лозим. Беш йил Европа лигасида кўплаб жамоаларга қарши майдонга чиққан бўлсам, биздан 10 ёки 15 карра кучли клубни кўрмадим. Исталган жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади.

- Сўнгги савол: "Одил Жуниор" академиясининг илк "мева"ларини қачон кўришимиз мумкин?

- Ҳозирда "Локомотив" U-21 жамоасида уч нафар футболчимиз тўп тепмоқда. Асосий мевани 2-3 йилдан катта майдонларда кўрамиз деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика