UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  6 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

Мутолаа учун. Шомуродов "Рома"га Моуриньо сабаб ўтган. Дрогба, Диего Коста, Торрес ва Элдорни нима бирлаштириб туради? Янгиликлар

Мутолаа учун. Шомуродов "Рома"га Моуриньо сабаб ўтган. Дрогба, Диего Коста, Торрес ва Элдорни нима бирлаштириб туради?

Июль ойи бошида Евгений Савин ўз каналига Элдор Шомуродов билан интервьюни юклади.

Савин "Женоа" ҳужумчисидан "Рома"нинг янги мураббийи Жозе Моуриньонинг шорт-рўйхатига тушганлиги ҳақида сўраганди.

"Тўғриси, бу ҳақида эшитмагандим, — тан олганди Элдор. — Аммо кучли клубга ўтишдан қўрқмайман. Қўлимдан нималар келишини билмоқчиман. Бундай имкониятдан албатта фойдаланган бўлардим".

Ўша видео чиққанидан бир ой ўтиб, Шомуродов "Рома" футболчисига айланди. Еттинчи август куни римликлар сафидаги илк голини урди — "Бетис"га қарши ўртоқлик ўйинида. Учрашув испанларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди (видеода 1:29дан бошлаб).




Бунгача Элдорнинг РПЛ юлдузига айланиши, "Женоа"га ўтгани, унинг Италиядаги илк мавсуми якунлари ҳақида кўплаб маълумотлар чоп этилди. 

Энди эса Шомуродов нега айнан Рим жамоасига ўтгани ва нималар ҳисобига Жозе Моуриньо қўл остида янги даражага чиқиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.


Элдор ва "Женоа" истаклари мос тушди: Шомуродов топ-клубга ўтишни, "Женоа" футболчини яхшироқ нархга сотиб, фойда кўришни истади

Италиянинг машҳур инсайдерларидан бири Жанлука Ди Марцио россиялик Нобель Арустамянга "Женоа" вазият тақозоси сабаб Шомуродовни харид қилгани ҳақида айтиб берганди.

Клуб президенти Энрико Прецьози жамоада Марио Балотеллини кўришни истаган, аммо спорт директори Даниэле Фаджано ва бош мураббий Роландо Маран (уларнинг ҳар иккиси ўтган мавсум давомида клубни тарк этишди) бунга қарши эди. Маран бошқа ҳужумчи топишни сўраган.

"Фаджано агент Габриэле Жуффридо билан (у ўз вақтида "Женоа"да тўп тепган Кшиштоф Пентек билан ҳам ишлайди) унга Шомуродовни кўрсатишади, — айтиб беради Ди Марцио. — Маран рози бўлади, сабаби у Балотеллини олиб келиш пайида бўлган президентни ортда қолдириши керак эди".

Бироқ ушбу келишув Прецьозининг розилигисиз амалга ошмасди. "Президент — ўта ақлли тадбиркор, — дейди Ди Марцио. — У Шомуродовни кўрганида, дарҳол қарор қабул қилган — "сотиб оламиз!". Прецьози бу футболчини ҳозир 7-8 миллионга сотиб олиб, бир-икки йилдан кейин 20-25 млнга сотиш мумкинлигини яхши тушунарди".

"Агар Прецьозига кўп пул беришса, у исталган нарсани сотиб юборади — ҳатто ўз оёғини ҳам", — деган Жанлука (ҳазил шекилли).

Шомуродов учун Италия идеал вариант эди. РПЛда у аввал бошидан топ-чемпионатга "тайёргарлик" кўрган. "Қатар ва Хитойдан аниқ таклифлар бўлган, лекин у ерда фақат пул ишлаб олиш мумкин, — деганди Элдор Арустамянга берган интервьюсида. — Мен эса футболчи сифатида кучайишни истайман, доим Европага кетишни истаганман. Сен Италияда ўйнайсан ва бутун дунё нигоҳидалигингни сезиб турасан".

Дебют мавсумида Шомуродов 8та гол урди — "Женоа"да фақат Маттиа Дестро (11) ундан кўп гол урган, Жанлука Скамаккада ҳам ўша 8та гол. "La Gazzetta dello Sport" нашри Элдорни мавсумнинг энг яхшилари қаторида 85-ўринга қўйди — Ханданович, Брозович, Эриксен, Кьеллини, Шенсни ва Мертенсдан тепароқда.

"Итальянча футбол мен ўйлагандан ҳам қийинроқ, аммо танловимдан хурсандман. Фақатгина топларга қарши ўйнаб, сиз кучайишингиз мумкин. "Женоа"да менга барчаси ёқмоқда", — деган эди Шомуродов "Corriere dello Sport"га майда берган интервьюда. Мураббий Давиде Баллардини янги футболчини мақтаганди ("У чиройли ва фойдали ҳаракат қилади. Машғулотларда унинг ўзига хос хислатлари, қобилияти борлигини дарҳол сезганман. Кўникиш учун вақт керак, у буткул бошқа дунё футболидан келган, аммо улкан салоҳиятга эга"), Спорт директори Франческо Маррокку эса шундай деган: "У клубимизнинг "ғаройиб топилмаси", келажакда ўсадиган бола. Биз барчасидан мамнунмиз".

Қишдаёқ "Ювентус" қизиқишлари ҳақида гаплар тарқалган ва Шомуродов тайёрлигини маълум қилган: "У ерда ўйнаб кўриш, ўзимга баҳо бериш — мен бундан ютқазмайман. Мен рақобатдан қўрқмайман, бу ҳатто менга кўпроқ ёқади". ProSports Management компанияси президенти Герман Ткаченко асосий мақсадини яширмасди — "Женоа"дан янада кучлироқ клубга ўтиш осон бўлгани учун шу жамоани танладик. "Улар футболчиларни яхши сотишади, осон сотишади. Айниқса ҳужумчиларни. Биз трансфер вариантини таҳлил қилганда инобатга олган жиҳатлардан бири айнан шудир".

Прецьози "Женоа"ни 2003 йил сотиб олган. 18 йил ичида генуяликлар чиндан кўплаб ҳужум вакилларини фойдали трансфер қилган. Энг кўп фойдани бир ярим йилда нархи деярли саккиз баробар ўсган Кшиштоф Пионтек келтирган — спортчини "Краковия"дан 4,5 миллионга харид қилишган, "Милан"га эса 35 млнга сотишган.

Шу ёзда "Женоа" "Висла"нинг собиқ форварди 18 ёшли Александер Букса билан шартнома имзолади. Давоми қандай бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.


Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига асосий "айбдор" Моуриньо-ми?!

Элдорнинг қайсидир маънода омади чопди. Агар "Рома" бошқарувини Жозе Моуриньо қўлга олмаганида, Шомуродовни ҳам Римда кўрмасмидик? Бу ерда жуда кўп нарса тўғри келиб қолгани эътиборга лойиқ — португалиялик мураббийга маълум характеристикаларга эга ҳужумчи керак эди (ўша хислатлар қайсилиги ҳақида сал кейинроқ батафсил тўхталамиз), Шомуродов эса Жозе қўл остида ҳаракат қилишни орзу қилган.

"Моуриньога бўлган меҳрим сабаби? Барчаси оддий. У — биринчи рақам, етакчи, — деган эди Элдор "La Gazzetta dello Sport"га 2021 йил январида берган интервьюсида. —  Мен "Челси" мухлисиман, севимли футболчиларимдан бири Дидье Дрогба — эса ўрнак бўла оладиган футболчи".

Герман Ткаченко Моуриньони яхши танийди — Роман Абрамович орқали. Агент тадбиркорга "Челси"ни сотиб олишда ёрдам берган, Эрнан Креспо, Адриан Муту, Хуан-Себастьян Верон, Самуэль Это’О трансферларида ҳам иштирок этган. Шунинг учун, Ткаченкога аввалига Шомуродовни унинг кумири билан таништириб қўйиш, кейинроқ ҳужумчи хизматларини португалияликка таклиф қилиш муаммо туғдирмаган.

"Герман учрашув Моуриньо билан эканлигини айтмаганди, — хотирлайди Шомуродов Жозе билан 2019 йилдаги учрашувни. —  Сюрприз борлигини айтганди. Биз шунчаки ўтиргандик ва кутилмаганда Моуриньо кириб келди. Аввалига ишонмадим, кейин сўрашиб, бироз гаплашиб ўтирдик. У Осиё Кубогини шарҳлаганди-ку. Ткаченко унга мен ўша ерда ўйнаганим, голлар урганимни айтди. Моуриньо эса буни биларди".

"Жозе ҳали "Тоттенхэм"да ўйнаб юрган вақтларида менга қўнғироқ қилди, уларга bench-option (захира варианти) ҳужумчи кераклигини айтди, — дейди Ткаченко Савинга. —  Ва мен унга Осиё Кубогида кўрган йигит ҳақида гаплашганимизни, улар кўришганини эслатдим. Улар скаутларни юборишди, қандайдир ҳаракатлар бор эди. Бироқ ўшанда Элдор жиддий жароҳат сабаб гол уролмаётган давр эди. Унга эътибор бор эди, бу худди дўстона суҳбат бўлган. Бироқ биз Шомуродов ҳақида гап очсак, у ҳақида эслатиб қўйсак, ўзимизга яхши бўлади деб ҳисобладик".

Назаримизда, Моуриньо Элдорни яхши эслаб қолган ва Италиядаги мавсум эҳтимолий иккиланишларни йўққа чиқарган — "Рома" Россия чемпионатидан футболчи сотиб олмади, у "Женоа"нинг энг яхши тўпурарларидан бирини трансферини амалга оширди.


Моуриньо Шомуродовнинг тўпсиз ҳаракатларини эътиборсиз қолдирмайди ва уни янада кучлироқ бўлишига замин яратади

"Рома" бош директори Тиагу Пинту интервьюлардан бирида Шомуродов Моуриньонинг ўйин услубига жуда мос тушишини айтиб ўтди: Элдор — юқори салоҳиятга эга футболчи. У ўзига яхши таниш бўлиб улгурган лигада муваффақиятли иштироки билан "Рома"да ўзини кўрсатиш ниятида. Иштиёқ ва Шомуродовнинг имкониятлари мураббийимиз Жозе Моуриньонинг ўйин услубига ҳам мос келади. Шунинг учун ҳам, биз Шомуродовни клубда кўришдан хурсандмиз".

Хўш, Пинту қайси хислатлар ҳақида гапирган бўлиши мумкин? Моуриньо учун ҳужумчининг айниқса ҳимоядаги ҳаракатлари (прессинг ва рақибнинг кучли босимида жамоага ҳимояланишда ёрдам бериш) ва ўтиш эпизодларидаги (тўп йўқотилишига реакцияси ва қарши ҳужумлардаги ҳаракати) муҳим ҳисобланади.

Ҳимояланишда Моуриньо ўта зич ҳаракат қилиши мумкин — одатда унинг жамоалари сабрли бўлади ва рақибни майдоннинг ўз ярмида ёки марказга яқин зонада кутиб олади, аммо баъзан юқори босимга ҳам ўтади. Меҳнаткашлик — Моуриньо тизимида ҳужумчининг энг муҳим ҳислатларидан бири.

Бу томондан Шомуродов Жозе учун чиндан идеал ҳужумчи. Прессинг-ҳаракатлар бўйича у ҳаттоки, бутун А Серия фонида ҳам ажралиб тура олди, унинг фаоллигинининг асосий қисми — айнан рақибга майдон маркази ёки ўз ярмида босим ўтказиш:

Шу ўринда, Элдорни керагидан ортиқ мақтаб юборганликка чиқариб қўймаслигингиз учун баъзи фактларни таъкидлаб ўтиш лозим. 

"Женоа" тўпга жуда кам эгалик қиларди (чемпионатда 18-кўрсаткич), табиийки, прессинг учун кўпроқ имконият бўлган. Жамоа рақибни юқори чизиқ билан кутиб олмаган, лекин майдоннинг ўзи томонидаги интенсив ҳаракатлар эвазига мавсумни прессинг ҳаракатларнинг умумий сони бўйича 2-ўринда якунлади. 

Иккинчи омил — Шомуродов эга бўлган ўйин амалиёти (дақиқалар). У тўлиқ учрашувлар ўтказмади: А Сериянинг 31 учрашувида иштирок этди, лекин фақатгина 16 марта асосий таркибда майдонга тушди; бор йўғи 4 марта майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди; бирор марта кетма-кет икки ўйинда 90 дақиқадан ҳаракат қилмади. Ҳимоявий ҳаракатларни тушуниши ва меҳнаткашлигисиз Шомуродов рейтингларда бу қадар юқори кўтарила олмасди. Тўғри, бироқ бундай режим Элдорга ўзига ажратилган вақтда бор кучи билан ҳаракат қилиш имкониятини яратиб берган.

Бошқа томондан, у ҳали "Рома"да ҳам аниқ асосий таркиб футболчиси бўлганича йўқ, шу сабаб прессинг борасидаги фаоллик даражасини сақлаб қолиш имконияти бор. Бу борада ўзбекистонлик форвард — чиндан лиганинг яширин юлдузларидан. Айтганча, у нафақат майдонда тинмай ҳаракат қила олади, балки чиндан тўпни олиб қўйишни ҳам билади — ҳар 90 дақиқада тўпни олиб қўйиш бўйича ҳужумчилар ичида унга (1,56) тенг келадиган топилмади. 

Шомуродовнинг меҳнаткашлиги — нафақат ҳимоявий ҳаракатларда "плюс". А Сериядаги саккизтадан иккита голини Элдор индивидуал прессинги маҳсули. У вазиятни ҳис қилиб, рақибни охиргача таъқиб қилади ва "кислород" қолдирмайди. Бу "Аталанта" билан ўйинда ёрқин кўринган. Шомуродов Руслан Малиновскийнинг ортга эҳтиётсиз узатмасига реакция билдирди, орқароқда ва тўпга яқинроқ турган "Аталанта"нинг икки ҳимоячиси ҳамюртимизни чўчитгани йўқ: 


Элдор узатма ўхшамаганини тушунди ва камида ҳимоячи тўпни ўзига бўйсундиришда қийналарди. Унинг мақсади рақибга босим уюштириб, ҳаракатни хотиржам амалга оширишига имкон қолдирмаслик:



Берат Гимшитидан тўпни олиб қўйилди — кейин эса ҳужумни узоқ бурчакка йўлланган ажойиб зарба билан якунлаш (чап оёқда йўлланган тўп устунга тегиб, дарвозадан жой олди).

Прессинг борасида Шомуродов — бутун лига даражасида олсак ҳам топ. Бунга исбот сифатида рақамлар ҳам келтириш мумкин, аниқ эпизодларда унинг ҳаракати таҳлилидан ҳам билиш мумкин. У жуда кўп ҳаракат қилади ҳамда ундан ҳам муҳимроғи, бу ишни ақл билан қилади — вазиятларни ўқий олиш унга прессингдан максимал фойда чиқариш имконини беради. Жозе буни эътиборсиз қолдирмаслиги аниқ. Унинг тизимида юкламалардан нисбатан озод қилинган юлдузлар бўлиши мумкин, аммо одатда бу қанот футболчилари эди (мисол учун, Эден Азар ёки Криштиану Роналду). Португалиялик деярли ҳеч қачон ҳужумчиларни жамоага меҳнат қилишдан озод қилмайди — ҳатто, суперюлдузларни ҳам. 

"Моуриньо даврида ишимнинг муҳим қисми — тўпсиз жамоага ўйнаш, тўпни олиб қўйишга ҳаракат эди. Албатта, мен голлар уриб, голли узатмаларни амалга ошираман, лекин мен ҳимоявий ҳаракатларда ҳам иштирок этаман ва бундан завқ оламан", — деганди Харри Кейн.

Иккинчи муҳим лаҳза — ўтиш эпизодларидаги ҳаракатлар. Моуриньо бу босқичда футболчилар ҳаракатларига айниқса кўп эътибор беради. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, айнан шу лаҳзаларда ўйинларни ютиб ёки бой берилади. Бугунги даврга келиб, ушбу тезис, Жозенинг гуллаган даврига нисбатан долзарблигини йўқотгандек, аммо бу жиҳат ўйиннинг ўша аспекти мураббий жамоаси ва ҳужумчилар учун муҳимлигини бекор қилмайди. Кенгроқ қилиб айтганда, Жозе бу каби вазиятларда форварднинг вазифасини "жамоага босимдан чиқиб кетишда ёрдам бериш" деб атайди. Бу вазифани турлича бажариш мумкин. 

Дидье Дрогба — босимда қолган жамоасига тўпни ўзида ушлаб туриб, ҳимоядан чиқишда ёрдам бериш борасида идеал ўрнак. Узун пасдан кейин тўпни қабул қилади ва рақиб дарвозасига тескари турган ҳолда, шериклари қарши ҳужумга ўтишлари учун имкон яратади. Бу хислати орқали ивуарлик футболчи ўз даврининг энг зўри эди. Худди шу вазифани Кейн ўз вариантида бажаришга уринди (у нафақат тўпни ушлаб туриш, балки ҳимоячи билан курашда тўп билан қайрилиб, жамоаси ҳужумини хавфли бўлишига ҳаракат қиларди). Бироқ минимум вазифа — тўпни назоратда ушлаб туриш.

"Баъзи учрашувларда менинг асосий вазифам тўпни ўзимда ушлаб туриш бўлган. Айниқса жамоа босим остида қолиб кетганида. Тўп учун курашда ютиб чиқиш, фол ишлаб олиш ёки қолганлар ҳужумга чиққунига қадар тўпни назорат қилиб туриш. Қарши ҳужумларда мен марказий ҳужумчи нуқтасидан орқароққа қайтардим ва шерикларимдан кимдир "очилишини" билардим. Бахтимга, аксарият ҳолларда бундан фойда чиқара олардим", — дерди Харри.

Шомуродов Моуриньо тизимида бу вазифани бажариш учун дарвозага тескари ҳолатда у қадар яхши ўйнамайди. Лекин танганинг иккинчи томони бор — португалиялик уни "рақиб ҳимоясини чўзиш" деб атайди. 

"Диего Костада мен қадрлайдиган кўплаб хислатлар мавжуд. Унинг характери ва қатъийлиги, ҳаракатлари, юқори прессингда босимни бошлаши, жамоаси босимда қолганида "рақиб ҳимоясини чўза олиши". У бўш зоналарга тўғри "очилади" ва тўпни сўраб, рақиб ҳимояси зичлигини йўққа чиқаради. Бу жамоа ҳимоядан чиқиб олиши учун имкон беради. Коста чиндан тактик хислатлари эвазига жамоага ёрдам беради", — деганди Моуриньо.

Мақсад ҳамон ўша — прессингдаги шерикларига ёрдам бериш. Бу Жозе жамоаси ҳужумчисининг муҳим функцияларидан бири. Бироқ Коста мисолида кўриш мумкинки, бу ишни бошқа йўл — ҳимоячилар ортига, бўш зоналарга очилиш билан ҳам амалга оширса бўлар экан. Бунда узатма ҳужумчининг ўзига эмас, олдинроқдаги бўш зонага ташланади, бироқ натижа ўша-ўша — жамоада қарши ҳужум ташкиллаштириш имконияти юзага келади. 

Бундай лаҳзаларда "очилиш" борасида Шомуродов чиндан Костани ёдга солади — ва бу ўзига хос мақтов. Муҳим ҳислатлар — тезлик ва бу каби ҳаракатнинг керакли вақтда амалга оширилишидир. Элдорда бу борада муаммо йўқ, аммо у бундай ҳаракатларни Костадан кўриб ўрганмаган бўлса керак. Унинг кумири Фернандо Торрес: "Болалигимда Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни яхши кўрардим. Менга Торреснинг услуби ва Дрогбанинг майдонда ишонч билан ҳаракат қилиши жуда ёқади. Уларга ўхшаш учун жуда кўп ишлайман".

Дрогба ва Торрес — юқори айтган вазифани аъло даражада, аммо икки хил усулда бажарадиган мисоллардир. Элдор услуб бўйча — бу Торрес, Дрогба эмас (айнан услуб бўйича — ҳозирча даража бўйича эмас). Ҳимоячилар ортидаги бўш зоналарда яхши очилади ва бу орқали босим остидаги жамоасига ёрдам беради, эркин нафас олиш учун "вақт яратади". 

"Женоа"да Элдор ҳужумда яна битта шерик билан ҳаракат қилди. Шу сабаб тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди (одатда кейин ўзи тўпни олдинга етказишга ҳаракат қиларди) ёки шериги орқароққа тушса, ҳимоячилар ортига очиларди. Моуриньо катта эҳтимол билан иккинчи ҳаракатга кўпроқ эътибор беришни сўрайди.

Жамоа тўпга эгалик қилиб улгурди ҳамки, Шомуродов севимли зонасида очилишга тайёр. Табиийки, рақиб ҳали керакли позицияни эгаллаб улгурмаган:


Яна бир қарши ҳужум — бу сафар Шомуродов бошқа қанотда очилмоқда ("Кальяри" чап қанот ҳимоячиси Хараламбос Ликояннис ортга қайтишга улгурмаяпти ва Шомуродов буни сезди):


Элдор бундай эпизодларда анча фойдали. Шунга қарамай, Моуриньо қўл остида бу борада янада кучайиши мумкин. Ромелу Лукаку Жозе ҳужумчиларга бу каби вазиятларда жой танлашда ўсишига ёрдам беришини айтганди. "Моуриньо менга жамоага кўпроқ ва фойдалироқ ўйнашни ўргатган. Бу прессингга ҳам, жой танлашга ҳам тааллуқли. Кейинроқ мен у шунга ўхшаш ишни Харри Кейн билан қилганини кўрдим", — тушунтирган бельгиялик.

Идеал вариантда Моуриньюга ҳар икки усул керак — бўш зоналарга тезлашиш ҳам (Костанинг устун томони), ҳам дарвозага тескари турган ҳолатда тўпни ушлаб туриш (Дрогбанинг устунлиги). Албатта, исталган форвардда у ёки бу усулни яхшироқ уддалайди, лекин ҳар икки усул бўлса бу катта устунлик. А Серия даражасида Шомуродов чинакамига яхши даражада биттасини — ҳимоячилар ортидаги бўш зоналарга очилишни қойиллатяпти.

Элдорнинг очилиш учун вақтни тўғри танлаши позицион ҳужумларда ҳам ёрдам бериши мумкин. "Маккаби" дарвозасига урилган бу гол типологияси бўйича Фабрегас-Коста тандемининг ҳаракатларига ўхшайди. Фабрегас ролида — Матиас Норманн.

Норманн эркин, тўпни қабул қилмоқда. Шомуродов буни кўрди:


Шомуродов ҳаракатни бошлади. Норманн энди тўпни қабул қилди, Элдор бўш зона томон ҳаркатда (рақибидан фарқли равишда) – бу ҳужумчига хавфли бўлмаслиги мумкин бўлган вазиятда ҳимоячини ортда қолдириш имконини беради:


Коста доим шунга ўхшаш усулда ҳаракатланарди (ва уни бироз вақтлироқ бошларди), бўш турган Фабрегас тўпни қабул қилганида (ҳаттоки, у анча орқада бўлса ҳам). Ушбу оддий ҳаркатларни топ-даражада бажара олиш қобилияти позицион ҳужумларда бонус голларни уриш имконини беради. Шомуродов Римда Лоренцо Пеллегрини билан шунга ўхшаш жуфтликни ҳосил қилиши мумкин.

Умуман олганда, Моуриньо жамоасининг позицион ҳужумида ҳужумчи вазифаларини аниқ тушуниш бироз мушкул. Мураббий ўйиннинг бу қисми устида эгг кам ишлайди, табиийки, оптимал ҳолда Жозе жамоаси голлари бошқа эпизодларда юзага келиши керак.

Позицион ҳужумларсиз иш битмаса, Моуриньо яратувчи футболларининг салоҳияти, узатмаларига ҳамда ҳужумчиларнинг индивидуал ҳаракатларига ишонади. Креатив ярим ҳимоячи бўлса анча ёрдам беради. Топ даражадаги футболчи яққол бўлмаган вазиятда ҳам хавфли имконият ярата олади (Фабрегас, Озил, қисман Погба). Жозе бундай футболчи жамоасига қанчалар муҳимлигини яхши тушунади ва ҳимояга қўшимча оғирлик тушса ҳам, баъзан, унга жой топиб беради.

Айнан ҳужумчилар учун аниқ талаблар йўқ. Кутилмаган вазиятларда гол уриб кетиш — бу системада катта бонус. Бошқа бир муҳим аспект — Моуринью жамоалари индивидуал ҳаракатлар эвазига рақиб ҳимоясини "очиш"ни уддалай олмаса, қанотдан амалга ошириладиган узатмаларга мурожаат қилади. Табиийки, бундай ҳолларда ҳужумчи ҳаводан ва ердан етказилган узатмаларда жарима майдони ичида ўзини эркин ҳис қилиши керак (бу ерда Шомуродов етарли даражада ҳаракат қила олади).



Шомуродов Жеконинг ўрнига келмади, лекин боснияликнинг кетиши — кўпроқ ўйнаш учун яхшигина имкониятдир

Ўтган мавсум "Рома"да иккита марказий ҳужумчи бор эди — Эдин Жеко ва Борха Майораль. Паулу Фонсека фаол тарзда уларни ротация қиларди, иккиси ҳам тахминан бир хил вақтни майдонда ўтказган. Жеко барча турнир ҳисоби бўйича 2419 дақиқа (38 ўйин, 26та бошланғич таркибда, 13 гол), Майораль эса — 2302 (45 ўйин, 26 асосий таркибда, 17 гол).

Шомуродовни ҳам ротация учун олишди — имкониятлари бўйича Жеко ва Майоралдан фарқ қиладиган ва Моуриньога танлаш имкониятини бера оладиган ҳужумнинг учинчи ўйинчиси. Италия ОАВ маълумотига қараганда, Жозе асосий ўйинчиси сифатида Жекони кўрган, бироқ "Интер" бунга йўл қўймади.

Ромелу Лукаку "Челси"га кетади, Жеко эса "Интер" ўйинчисига айланади. Милан клуби сўнгги тўрт йилдан бери ҳужумчига қизиқиш билдириб келади — уни Лучано Спаллетти ва Антонио Конте давридаёқ жамоада кўришни исташган, аммо бу энди Симоне Индзаги раҳбарлиги остида амалга ошадиган бўлди. Жеко "Интер" билан шартнома борасида келишиб олган, битим ҳақида эса расман яқин кунларда эълон қилишади. Аммо Моуриньо ва Тиагу Пинту бундан норози — зудлик билан янги ҳужумчини излаш керак. Вариантлар жуда кўп. Шомуродовнинг жамоадаги мақоми "Рома" кимни танлашига боғлиқ. Фақатгина асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар бор. Масалан, Андреа Белотти ёки Мауро Икарди. Шунингдек, "Рома" рўйхатида Сердар Азмун ("Зенит"),  Тэмми Абрахам ("Челси"), Александер Исак ("Реал Сосьедад") ва Жанлука Скамакка ("Сассуоло") бор. Бу ўйинчилар билан эса Шомуродов асосий таркиб учун яхшигина рақобатлашишига тўғри келади. Агентлар Харис Сеферович ("Бенфика") ва Лука Йовични ("Реал")ни тавсия қилишмоқда.

"Рома" яна бир форвард билан шартнома имзолаши аниқ, бироқ Жеконинг жамоадан кетиши Шомуродов ҳар қанақасига майдонга кўпроқ тушишини таъминлайди.

Моуриньо жамоасидаги асосий ҳужумчи ҳисобида голлар сони 20+ бўлиши керак, лекин "Рома" мураббийи форвардларни фақатгина гол сонига қараб баҳоламайди: "Эгоист ҳужумчиларнинг муаммоси шундаки, агар улар гол урмаса, худди улар майдонда йўқдек туюлади! Бироқ ҳужумчиларнинг шундай тури борки, улар гол урмаганда ҳам муҳим ҳисобланади. Харри Кейн — шундайлардан бири. Яна бир мисол — Уэйн Руни. У ҳужумчи, лекин "ўнлик"да ҳам, ҳаттоки, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олган. Бундай йигитлар шунчаки ҳужумни якунлаб, гол уришдан кўра кўпроқ нарсага қодир".

Сезган бўлсангиз, Жозенинг сўзларида бироз қарама-қаршилик бор. У аввалига ҳужумчи учун гол унчалик ҳам муҳим эмас дейди, бироқ кейин кўп гол урадиган суперфорвардларни мисол қилиб келтиради. Дарҳақиқат, Моуриньонинг жамоасида доим жамоавий ўйинни голлар билан уйғунлаштира оладиган ўйинчи бўлган. Албатта, бу — асосий ҳужумчи. Бошқа вазиятларда Жозе жамоавий ишни қадрлайди. Шомуродов — португалиялик мураббий тезда яхши кўриб қоладиган ўзига хос ҳужумчи. Балки, Элдор фаолиятини ротация ўйинчиси сифатида бошлар, аммо Моуриньо футболида ўсиши учун имкониятлари жуда кенг.


"Мен ўтган мавсумда 8та гол урдим, энди эса 10тадан кўп гол урмоқчиман. 15 — ажойиб мақсад. Биламан, бу осон бўлмайди. Чемпионат қийин, мени эса энди-энди яхшироқ танишяпти", — деган эди Шомуродов "Рома"га ўтишидан олдин. Энди олдимда яна бир мақсад пайдо бўлди — "Мен топ-клуб вакилиман. Ватандошларим мени қандай қўллаб-қувватлашини биламан. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика