UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  18 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1025 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, курашларга, ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. Биз "Пахтакор"га ўз ўйинини ўйнашга имкон бермадик деб ҳисоблайман. Фикримча мезбонлар бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинларини ўтказишди. Биз уларга кўпроқ босим қилдик, афсуски юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. "Пахтакор"дан кўра кўпроқ вазият бизда бўлди деб ўйлайман. Бу футбол, ҳимояда хато қилмаслик керак.

- "Насаф" ўйинида озроқ ўсиш бор, лекин етарли эмасдек. Бунга давралар оралиғидаги танаффус сабабми?

- Танаффус сабаб эмас деб ўйлайман. Кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Жисмоний тайёргарлигимиз жойида. Суперлигада бирон жамоа бизнинг йигитларимиз каби югурадиганини кўрганим йўқ. Бугун биз прессингни яхши амалга оширдик. Мағлубиятга сабаб таркибимизда етакчи футболчиларнинг йўқлиги бўлди. Шерзод Насруллаев, Акмал Мозгавой каби футболчиларнинг йўқлиги бизга жуда ҳам панд бераяпти. Марко Станоевични олдинроқда чиқарсак, бизга фойдаси кўпроқ бўларди. Лекин таркиб бунга имкон бермади. Бундан ташқари биз етакчи ва кучли жамоалар майдонида ҳаракат қилдик. Тўғри хулоса чиқарамиз, етакчи футболчиларимиз қайтса, биз олдинги каби ўйинларимизни кўрсатамиз.

- Ойбек Бозоров асосан чап қанотда ўйнар эди. Бугун у олдинга чиқарилгандек кўринди...

- Бугун тактик услубимизда озроқ ўзгариш қилгандик. Ойбек ҳужумчи ортида ўйнаши керак эди. Унга мезбонларнинг асосий ҳужумлари Одил Хамробеков орқали бошланади. Бозоров уни зарарсизлантириши керак эди. Тўғри у ҳужумларда озроқ хатога йўл қўйгандир, лекин ўз вазифасини яхши бажарди. 

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ҳақида кўп гапирмайман. Лекин бугун ҳиссиётга берилиб баъзи вазиятларда уларга эътироз билдирдим. Ҳакамлар биз билан гаплашманг, бунақа оҳангда гапирманг деб айтаяпти. Нима учун гапирмаслигимиз керак, буни билмадим. Биз ҳақорат қилганимиз йўқ, ҳиссиётга берилган вазиятларда фикр билдирамиз. Шу билан футболимиз қизиқ эмасми? Жим ўтираверсак майдондаги курашни ҳеч ким сезмайди.

- АГМК билан ўйиндан олдик жамоангизни жисмоний холатидан қанчалик қониқаяпсиз?

- Бугун ўйиндан сўнг футболчиларга кўп ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик билдирдим. Жисмоний тайёргарлигимиз бўйича муаммо кўринмайди. "Локомотив" ва "Пахтакор" билан ўйинларда йигитлар кўпроқ ва тезроқ ҳам югуришди. Албатта муҳими натижа. Бизга баъзи вазиятларда бизга маҳорат етишмаяпти. Бугунги ўйинда мезбонларда маҳорат борлиги учун гол уриб кетишди. Биз 10 та вазият яратиб гол ура олмаяпмиз. Меҳнат қилаверсак натижа ҳам ўзи келади. Футболчиларга шуни таъкидлаяпмиз. 3 та кучли клуб, кучли мураббийлар билан ўйнашимизни, осон бўлмаслигини билардик. Шунга яраша қилдик.

Камчиликларни кўриб чиқамиз. Вазиятларни санаб чиқсак, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Агар Норчаев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланганида балки ўйин бошқача кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика