3 апрель куни В Про-Лигага қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
2 апр 2019
Биласиз, айни дамда Профессионал Футбол Лигаси В Про-Лигада ўйнайдиган клубларни саралаб олмоқда.

Профессионал Футбол Лигаси В Про-Лигаси учун келган заявкаларни ўрганди ва талабларга жавоб берадиган, лицензиялаш талабларини қисман бўлса ҳам бажарган клубларни саралаб олди. Шу тариқа, В Про лигаси янги мавсумида 16та клуб иштирок этиши тасдиқланди.

Ушбу турнир ҳам, худди А Про-Лигаси форматида ўтказилади. Жами 4 даврадан иборат 2та босқич баҳсларида майдонга тушадилар. Жамоаларнинг ҳаражатларини камайтириш мақсадида, меҳмондаги ўйинлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун жамоалар минтақавий принцип асосида икки минтақага – “шарқ” ва “ғарб”га ажратилади.

Ушбу мусобақага 3 апрель куни ЎзПФЛ биносида соат 11:00да қуръа ташланади.

Про-Лига В иштирокчилари.

“Шарқ” минтақаси
“Андижон” – 2
“Раш Милк”
“Рубин”
“Локомотив-БФК”
“Бунёдкор-2”
“Турон”
“Яшнобод”
“Чиғатой”

“Ғарб” Минтақаси
“Иттифоқ” (Навоий)
“Зирабулоқ”
“Иттифоқ” (Бухоро)
“Зомин”
“Янгиер”
“Зарангар”
“Ғиждувон”
“Орол”


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz