UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:20Sofascore. Алиқулов ҳимоячилар орасидаги энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   5 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  33 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  3 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  25

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ойбек Бозоров қатнашди.

"Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Аср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барчамиз тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча кичик финал бўлади деб ўйлайман. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва тайёргарликни ўйинда кўрсатмоқчимиз", - дейди Ойбек Бозоров.




- Эртага "Насаф"ни дуранг ҳам қониқтиради. Бундай паллада дуранг учун майдонга тушиш хавфли, футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Олтин Аср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа. Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз.

- "Олтин Аср" сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўп. "Насаф"да эса асосан ёш ва кичик футболчилар ўйнайди. Бу яккакурашларда панд бериб қўймайдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. "Олтин Аср"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

- "Хўжанд" билан ўйиннинг биринчи таймида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда эса гол бўлмади...

- "Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитларга кейинги ўйинга ҳам кучингизни асранг дедим. Лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим. Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.




- Дастлабки икки турда "Олой" ва "Хўжанд" билан ўйнадинглар. Қайси ўйин жамоаингиз учун осон ўтди?

- "Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди.

- Бу таркиб билан "Насаф" ОФК кубоги финалига етиб бора оладими?

- Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз.

- "Олтин Аср"нинг кучли томонларини санаб бера оласизми?

- Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.




- Рақиб сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўплигини айтдик. Лекин тезлиги бироз пастроқ. Сиз эса чаққон ва кўп финт кўрсатасиз. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қанчалик қийин?
Ойбек Бозоров:
- Билмадим, эртага ўйинда кўрамиз. Айтганингиздек бўйдор футболчиларнинг тезлиги бироз пастроқ бўлади, ўйинда барчасини кўрамиз.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика