UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  5 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  23 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Ўзбекистон МТЖ 29 май куни Австралия билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 29 май куни Австралия билан ўйнайди

Биласиз, июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Арабистонидаги марказлашган турнир стартига оз фурсат қолмоқда.

Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйинларда Миллий жамоамиз кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФА терма жамоалар бўлими ва бош мураббий Вадим Абрамов ушбу ўйинларга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар ҳақида терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ЎФА расмий youtube каналига берган интервюсида хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни 21 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказади.

Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

28 май санасида МТЖ делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

Шундай сўнг, Миллий жамоамиз Саудия Арабистонига йўл олади ва 7 июнь куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика