UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

29 ноябрь "Ёшлик" залида "Насаф"-2006 - Ўзбекистон! Янгиликлар

29 ноябрь "Ёшлик" залида "Насаф"-2006 - Ўзбекистон!

Соат 12:00да Насаф жамоасининг 2003-2006 йилларда тўп тепган таркиби Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши паркетга тушадилар.

12:00да бошланадиган икки таймдан иборат ўйиндан сўнг сайтимиз йўналиши бўйича олий лига лауреатлари тақдирланадилар. Шундан сўнг Камолиддин Кенжаев ёзуви туширилган футболкаларни харид қилган ўқувчилар, олий лига футболчилари билан шоу ўйинда куч синашадилар.

Залга ташриф буюрган ўқувчилар футболимиз юлдузлари билан суратларга тушишлари ва шу ондаёқ уни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар. Ҳа, биз маркетингни бошлаб берайлик дедик-да...

Шоу ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда майдонга тушадилар:

"Насаф": Пётр Гизимчук, Даврон Файзиев, Дилшод Мавлонов, Асрор Алиқулов, Шуҳрат Рахмонқулов, Зафар Холмуродов, Ойбек Усмонхўжаев, Баҳром Ҳайдаров, Дилявер Ваниев.

Мураббийлар: Баҳром Ҳакимов ва Григорий Цейтлин

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Мақсудов, Миржалол Қосимов, Нўъмон Ҳасанов, Жаъфар Ирисметов, Игорь Шквирин.

Мураббий: Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов

Лауреатлар эса қуйидагича йўналишларда аниқланадилар:

Олий лига - 2014

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ 

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲИМОЯЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЯРИМ ҲИМОЯЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУЖУМЧИСИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛЕГИОНЕРИ 

МАВСУМ КАШФИЁТИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ЎЙИНЧИСИ

Шунингдек, йил давомида сайтимизга яқиндан ёрдам берган ва бизни қўллаб-қувватлаган уч нафар инсонга, "CA"нинг дўсти номинацияси бўйича эсдалик дипломлари тақдим этилади.

Булар ким дейсизми? Буни шанба куни билиб оласиз. 

Манзил: "Ёшлик" спорт мажмуаси. "Пахтакор" метро бекати ёнгинасида.

Залга спорт кийимида келиш лозим.

Футболкалар бўйича: +99890-988-67-55

ФИО: Камолиддин Кенжаев

Ҳисоб-рақам: 20206000100000194000

Банк коди: 00194

Банк номи: ДАТ Асака банк Қашқадарё филиали


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика