UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  64 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  8 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!" Янгиликлар

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Турон" (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.







"Аввало "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Турон"ни айби Суперлигага чиққаними? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Футболчини бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани. Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан бери фақат ҳуштак чалиш билан ўйин ўтиб кетмоқда. Буёғда 70-80та инсон оиласини боқаман, деб ўлиб тирилмоқда. Адолат шуми? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ. 

Бутун умр футболдан четлатишса четлатишсин. Ҳакамларга пул бермасангиз чопиб ташлашади.  Лекин бу ҳакамларга қарши охиригача курашиш керак. Рақиб футболчисини қўлига икки бор тўп тегди. Ўйинни бошидан бери 5та сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ. Ҳакам ўйнашга йўл қўймади. Бу қандай футбол? ",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +339   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика