UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Миржалол Қосимов: "АГМК финалга ўз меҳнати билан чиқди. Битта ўйинда барча нарса бўлиши мумкин" Янгиликлар

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Миржалол Қосимов: "АГМК финалга ўз меҳнати билан чиқди. Битта ўйинда барча нарса бўлиши мумкин"

Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа дарвозабони Валижон Раҳимов иштирок этди.

"Сизлар билан кўришиб турганимиздан хурсандман. Суперлига доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйинда Наманганга кубок финали учун қайтиб, мезбонларга қарши ўйнашни ният қилгандик. Аммо бу футбол, ўз меҳнатимиз билан финалга чиқдик. Бу ерга яхши ниятлар билан келдик. Намангандаги бу стадионда муҳит доим яхши бўлган. Мухлислар доим "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлиб келади. АГМК жамоаси финалга муносиб тайёрланди. "Пахтакор"ни таърифлаш шарт эмас, рақиб қандай кучга эга эканлигини барча билади. Бекорга улар чемпион бўлишмади. Аммо кубок финали битта ўйиндан иборат, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Эртага стадионга келган мухлислар курашларга бой ўйинни томоша қилишади ва хурсанд бўлиб уйга қайтишади", - дейди Миржалол Қосимов.



"Тошкентдаги финалларда стадион тўлмасди. Намангандаги финалда мухлислар келиб қўллаб туришса чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Биз финалга тасодифан чиқиб қолмадик. "Локомотив", "Металлург" ва "Насаф" каби клубларни мағлуб этдик", - дейди Валижон Раҳимов.



"Финалга осонгина чиқиб қолмадик. Дастлаб сафарда "Локомотив"ни мағлуб этдик, кейин "Металлург"га қарши баҳс бўлди, ярим финалда "Насаф"ни ютдик. Бу жамоа ҳам жуда кучли. Осон ўйинлар бўлгани йўқ. Ҳақли равишда финалга чиқдик. Битта ўйинда барча нарса бўлиши мумкин, камроқ хато қилишга ва имкониятлардан фойдаланишга интиламиз. Финалда боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Футболда жароҳатлар кўп учрайди, бу одатий ҳолат. Футболда жароҳатлар ёнма-ён туради. Пандемия сабаб бутун дунё учун йил жуда оғир ўтди. Мавсум ҳам чўзилиб кетди. Санжар Турсунов майдонга туша олмайди. Бобур Йўлдошев, Миржамол Қосимов ва Муроджон Тошматовда кичик жароҳатлар бор. Жароҳат олган бир-икки футболчи финалда ўйнай олмайди. Лекин шунга қарамай эртанги финалда уларнинг йўқлигини билинтирмаймиз, деган умиддаман.


Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. Улар стадионга келиб, ёқтирган жамоаларига мухлислик қилишларини, футболдан завқ олишларини истаймиз. Наманганда доим ажойиб мухлислик бўлган, ўйлашимча, эртага мухлислар тўла стадионда ўйнаймиз. Бўш трибуналар барибир финалга хос эмас. Муҳит ҳам бошқача бўлади. Ўз вақтида футбол ўйнаганимда ҳам Наманганда мухлислар ажойиб тарзда ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашарди. Наманганда футболга бўлган меҳр ўзгача. 

Айни пайтда ОЧЛ ҳақида ўйлаётганим йўқ. Олдимизда финал бор ва шу боис халқаро мусобақа ҳақида ҳозирдан ўйлаш нотўғри бўларди. Мен ўйиндан-ўйинга сакрашни ёқтирмайман. Эртага бизни муҳим ўйин кутмоқда.

Агар Осиё чемпионлар лигасида иштирок этсак, унда шунга яраша таркибни кучайтиришимиз керак бўлади. Чунки АГМК  халқаро майдонда нафақат Олмалиқ шаҳри шаъни, балки бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади ва яхши натижалар қайд этишга интиламиз. Янги мавсумда нафақат бизнинг клубда, балки барча жамоаларда ўзгаришлар, янги футболчилар бўлади. Чунки барча жамоалар кучлироқ футболчиларни чорлашга интилади. Биз ҳам таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.


Очиқча айтадиган бўлсам, "Навбаҳор" жамоасидаги баъзи футболчиларга қизиққанмиз. Лекин жиддий қизиқиш бўлмаган. 

Анча йиллардан буён мураббийлик қилаяпман ва ҳакамлар ҳақида деярли гапирмаганман. Ҳакамлар назоратчилари бор, уларга баҳо бериш бизнинг иш эмас. Финалда хорижлик ҳакамлар? Олдинроқ ҳам шундай бўлганини эслайман, лекин айни пайтда ўзбек ҳакамларининг малакаси араб ҳакамларидан баландроқ.

АГМК жамоаси якунлаётган йилдан кўнгли тўлдими? Жамоада қоровулдан бошлаб раҳбаргача барча битта мақсад йўлида бирлашган. Осон йил бўлгани йўқ, мавсум жуда оғир ўтди. Барча футболчилар чарчашган. АГМК ўз тарихида илк бор чемпионатда бронза медалларига эга чиқди. Бу осон бўлгани йўқ. Буни тагида катта меҳнат турибди. Жамоада ишлайдиган барча буни яхши билади. Тарихий воқеа билан мухлисларимизни, қолаверса футболчилар ва уларнинг яқинларини табриклайман. Лекин тўхтаб қолиш керак эмас. Спортда доимо олдинга интилиш керак. Олдимизда Осиё чемпионлар лигаси турибди. 

Фурсатдан фойдаланиб барча ўзбек халқини кириб келаётган янги 2021 йил билан табриклайман. Соғлик-саломатлик, янги ютуқлар тилайман. Янги йил барчамизга омад келтирсин. Ўзбекистон миллий терма жамоамизга, "Пахтакор" жамоасига ҳам ОЧЛда омад тилаймиз. Қолаверса АГМК ҳам халқаро майдонда иштирок қилади. Янги йил барча учун, айниқса спорт жамоатчилиги учун муваффақиятли келсин", - дейди Миржалол Қосимов.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика