UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  1 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

28 йилда илк бор Евро ҳомийси ўзгарди. У "Макдоналдс"дан ҳам машҳурми?! Янгиликлар

28 йилда илк бор Евро ҳомийси ўзгарди. У "Макдоналдс"дан ҳам машҳурми?!

УЕФА ҳомийлари таркибида жиддий ўзгариш – бўлажак Еврода "Макдоналдс"ни учратмаймиз.

УЕФА ҳомийлари ихтисослашуви бўйича бир нечта тоифага бўлинади. Яъни аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак: банк соҳаси, автомобиль, таом, саёҳат учун жой буюртириш, тўлов тизимлари, нефт-газ саноати ва ҳоказо. Ҳар турнирнинг турли ҳомийлари мавжуд – масалан, "Газпром" Чемпионлар Лигаси билан фаолият юритади, бироқ терма жамоалар ҳамда Европа Лигаси ҳомийлари қаторида бу ташкилотни учратмайсиз.

"Макдоналдс" 1992 йилдан буён озиқ-овқат ва етаказиб бериш хизмати бўйича ҳомий ҳисобланади. Америкаликлар иложи борича катта турнирларда ўзларини намойиш этишга урунадилар. Сабаби оддий: бутун дунёга машҳур бўлиш — 2017 йилгача ва ХОҚ билан боғлиқ жанжалга қадар Олимпиадада бўлган "Мак" шунингдек, охирги жаҳон чемпионатида ҳам намойиш этилганди (ФИФА билан шартномаси ҳали ҳам бор). Аммо УЕФА билан ҳамкорликни узайтиришни исташмади.

Эндиликда бу соҳанинг расмий ҳамкори – Takeaway.com. Ушбу хизмат тизими айниқса Голландия ва Бельгияда жуда ривожланган.

Сайт бундан роппа-роса 20 йил аввал Нидерландияда ишга тушган. Итсе Гроэн, хўжайин ва бош директор, ресторанларадан бирор таом буюрма қилсам бир қатор муаммоларга дуч келардим. Айнан шунинг учун муаммони ҳал қилиш ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини яратишга қарор қилдим. Шу тариқа "Takeaway" пайдо бўлди. 2008 йилда бу хизмат тури Бельгия ва Германия бозорларига кириб борди. Кейинчалик эса Австрия, Швейцария ва Буюк Британияда тарқалди. Бироқ ҳамма жойда ҳам унинг ишлари ўнгидан келмади – Британиядаги филиал атиги тўрт йил фаолитят юритди, кейин эса сотиб юборилди. Шунга қарамай, сайт эгалари ўз соҳасини қитъалараро тарқалишида давом этдилар.

Бугунги кунда Takeaway Европанинг 12 мамлакатида фаолият юритади – улар орасида энг оммалашган давлатлар албатта, Голландия ва Бельгия. Аммо уларнинг Австрия, Болгария, Германия, Люксембург, Польша, Португалия, Руминия ва Швейцария (шунингдек, Исроил)да ваколатхоналари мавжуд.

"Takeaway" бирор бир таом тайёрламайди – буюртмангизни ресторанлардан сизга етказиб беради холос. Қизиғи шундаки, навбатдаги Евро турнири ўйинларида нақд 12 мезбон-мамлакат бўлади. Лекин табиийки, компания бутун дунёга хизмат кўрсата олмайди. Масалан, Россия, Буюк Британия ва Ирландия, Испания, Венгрия, Дания, Озарбайжон каби давлатларда "Takeaway" хизмати мавжуд эмас. Қисқароқ қилиб айтадиган бўлсак, хизмат туридан фақатгина Амстердам, Мюнхен ҳамда Бухарестда фойдаланиш мумкин.

Бироз ғалати қарор, тўғрими? Лекин томонлар бу тўсиқ бўлмаслигига ишончлари комил. "Компаниямиз тақдим этаётган хизматлардан келиб чиқиб, мамлакатдаги таниқли брендлардан биримиз деб баралла айта оламиз, – таъкидлайди Гроэн. – Евро-2020 билан ҳамкорлик бизнинг имкониятларимизни оширади ва "Takeaway" Европанинг етакчи бренди сифатида ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Бу янада кўпроқ истеъмолчиларга эга бўлишимиз учун ноёб имкониятдир".

"Takeaway" бутунлай "Макдоналдс" ўрнини эгаллади – эндиликда футболчи билан майдонга тушадиган болалар ва маскотлар Голландия компанияси рамзи ва логотипи тушурилган футболкаларда стадионга кириб борадилар.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика