UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Андрей Микляев: “Курашларга бой ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман“ Янгиликлар

Андрей Микляев: “Курашларга бой ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман“

Суперлига 17-турдан ўрин олган “Металлург” – “Локомотив” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.




“Бугунги ўйин жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Кураш, ҳавфли вазиятлар кўп бўлди. Шуни айтишим мумкинки, биз майдонда боримизни бердик. Ғалабага яқин келаётгандик. Стандатдан гол ўтказиб юбордик, рақиб хатоларимиздан фойдаланди. Курашларга бой ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман. 

Биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Биз нафақат тенгма-тенг, балки ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини исботладик. Тўғри, уч очко қўлга кирита олмадик. Назаримда бир очко ҳам ёмон эмас. 

Рақибни турнир жадвалидаги ўрнидан ҳам қандай жамоалигини билиса бўлади. “Металлург” яхши жамоа, тажрибали футболчиларга эга. Бугун ютиб кетишимиз мумкин эди.

Азизбек Амонов ўзини алмаштиришни сўради, унда жароҳат бор эди. Ғуломовни жойини ўзгартириб, Қиличевни майдонга туширдик. Ўлмасалиевни тушуришдан мақсад ўйинни кучайтириш эди. Кўрдингиз, баҳс курашларга бой тарзда ўтди. 

Мағлубиятга учрамадик ва дуранг қайд этдик. Албатта, қониқмаган жиҳатларимиз ҳам бор”, - дейди Микляев.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика