UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  7 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим"

Суперлига навбатдаги турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди (0:2).




Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар катта мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун турнир жадвалидаги иккита ёнма-ён турган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Ҳимояда йўл қўйган қўпол хатоларимиз рақибнинг фойдасига ишлади. Ўйлайманки, кейинги турларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи давранинг дастлабки турларини мағлубият билан бошлаш аламли албатта. Йигитлар вазиятни тушуниб турибди. Биринчи даврадаги ўйинимизни, ғалабаларни қайтаришимиз керак. Эртадан бошлаб кейинги ўйинга футболчиларимизни тайёрлашни бошлаймиз.

Биринчи таймда  вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз бизни хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Иккинчи бўлимда яққол голли вазият ярата олмадик. Бугун биринчи бўлиб биз гол урганимизда бошқача бўларди. 

Майдонга жавобгар шахслар бор, давлат имтихонлари ўтказилгани сабаб шунақа бўлиб қолди. Бу майдонда кеча машғулот ўтказдик. Майдон холатини мағлубиятга баҳона сифатида рўкач қилиш нотўғри бўлади, чунки ҳар икки жамоа ҳам мана шу майдонда ҳаракат қилди. Давлат қабул қилган қарорга биз қарши чиқа олмаймиз. Бу баҳона бўла олмайди. 

Марказлашган чемпионатда битта ҳужумчи билан ҳаракат қилдик, бунгача уйдаги барча учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаётган эдик. Ўйин қандай натижа билан тугашини олдиндан билмайсиз. Уйда кўпроқ ҳужумкор ўйнаймиз. Мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик ҳисобланади. Футбол шундай ўйин кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Ҳали олдинда 11 та тур ўйинлари бор , ўйлайманки йўқотилган очколарни ўз жойига қўйишга улгурамиз",- дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика