UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  9 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Мавсумнинг 12та тури ортда қолди. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор. Қўқонликлар ўз олдига юқори мақсадларни қўйганликларини эштдим. Бизда ҳам ўз режаларимиз, мақсадларимиз бор. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Айтиш жоизки, бугун ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Футболчиларга раҳмим келади. Улар шундай шароитда ҳам майдонга тушишмоқда. Барча футболчилар ўз саломатлигига таваккал қилишди. Майдон четида туриб яратгандан хеч қайси футболчи жароҳат олмаслигини сўраб турдим.Футболчилар ҳаракат қилмади демаган бўлардим. Қўлидан келганича ҳаракат қилишди.

Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз даражадасида ўйнай олишмади. Ҳолбуки биз ғалаба қозонган бўлсак ҳам ўйиндан кўнглим тўлмади. Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди. Пандемиянинг биринчи танаффусига қадар барчаси яхши эди. Иккинчи танаффусдан яхши ҳолатда чиқдик деб бўлмайди, тўғри сафарда "Локомотив" ва "Андижон"ни ютдик. Ҳозир футболчилар кичик қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Футболчиларнинг тикланиши мураккаб кечаётганини таъкидлаган бўлардим. Уларга осон деб бўлмайди. Иккита сафар учрашуви анча қийин кечди. Барқарорсизлик йўқ деган фикрдан йироқман.

Ҳозир мен чемпионатда яна танаффус бўлиб қолишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчилар учун оғир бўлади. Учинчи танаффус керак эмас, деб ҳисоблайман. Бундан буёғига тўхталишларсиз мавсумни якунлашни истайман", - дейди Андрей Шипилов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика