UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  4 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0

Рўзиқул Бердиев: "Тез ўйлаш ва ҳаракат қилиш - ҳозирги футболнинг талаби" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Тез ўйлаш ва ҳаракат қилиш - ҳозирги футболнинг талаби"

"Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.




- Натижа биз кутгандек бўлди. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўйинга тузган режамиз ҳам амалга ошди. "Қизилқум" таркибида тажрибали футболчилар кўп эди, сўнгги ўйинларда улар тўпни ўзларида ушлаб тура олаётганди. Рақиблар тўпга эгалик қилаётган пайтда уларга босим ўтказишимиз керак эди ва буни йигитлар жуда яхши уддалашди. Шунингдек, биз рақибларга қараганда чаққонроқ ўйнашимиз керак эди. Ўйлайманки, буни ҳам йигитлар яхши бажарганини барча кўрди. Вазиятларнинг барчасидан ҳам фойдалана олмадик. Тан олиш керак, Нестеров бугун жамоани бир неча яққол голли вазиятлардан қутқариб қолди. Бугун 3 очко олиш учун 4та гол етарли бўлди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун сифатли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ҳозирги футболнинг талаби - тезроқ ҳаракат қилиш ва тезроқ ўйлаш керак. Футболчиларни шунга ўргатяпмиз. Рақибга босим ўтказиб, тўпни иложи борича ушлаб туриш керак. Футболчиларим буни эплашяпти. 

- Дарвозабон - ярим жамоа. Игнатий Нестеров шундай дарвозабонлардан бири. Бугун йирик ҳисоб қайд этилиши сиз учун қанчалик кутилмаган бўлди?
- Йирик ҳисобда ғалабага эришишни режа қилгандик. Нестеров ҳақида қанча гапирсангиз ҳам, таъриф берсангиз ҳам жуда оз. Нестеров футболимиз афсонаси, у ўзбек футболи учун кўп нарса берган. Умуман олганда рақиблар таркибидаги кўплаб футболчилар тажрибали эди. Шундай рақибни кўриб, бугун сизлар йирик ҳисобда ютасиз, дейишганида кўпчилик ишонмасди. Лекин биз учун ўйин шундай яхши кечди-ки, биз вазиятларни голга айлантира олдик. Шу сабабдан рақиблар очилишга мажбур бўлди ва биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик.

- Дилавер Хариснинг жамоадан кетишини қандавй баҳолайсиз?
- У жамоага киришиб кета олмаётганини тушунди ва шартномани бекор қилдик.

- Траоре вақтида қайтди деб ўйлайсизми?
- Траорени "Динамо"га ижарага бермоқчи эдик. Бироқ улар негадир буни исташмади. Унга имконият берамиз, у юқори потенциалли футболчи. Гавдасига нисбатан техникаси ҳам яхши. Шу боисдан уни асосий таркибга кира оладиган футболчи сифатида етиштира оламиз, деган умиддамиз ва бунга ҳаракат қиламиз.

- "Насаф"нинг логотипини ўзгаришини қанчалик истагандингиз?
- Биринчидан бу мухлисларнинг талаби эди. Биз мухлислар учун барчасига тайёрмиз. Клубдаги инсонлар бу борада жиддий ишлади ва алмаштиришди. Мухлисларга ёққан бўлса бўлди.

- "Насаф" жуда шижоатли жамоа. Бироқ "Пахтакор"га қарши ўйинда бу кўринмади.
- "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Уларга қарши ўйнаш жуда қийин. "Пахтакор"га қарши ўйинда катта куч йўқотиб, "Бунёдкор" билан баҳсда қийин ҳолатга тушиб қолишимиз мумкин эди. Тўғрисини айтганда, "Бунёдкор"га қарши ўйинда яхши ҳолатда бўлиш учун "Пахтакор" билан секин ўйнашга қарор қилдик.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика