UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Бразилияни бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:54"Барселона" афсонаси оқланди ва қамоқхонадан озод этилди  2 09:28"Бунёдкор" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:01"Бавария" афсонаси ёзда жамоани тарк этади  3 08:27Тимур Кападзе Азиз Ғаниевни терма жамоага қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  19 07:58Гвардиола кубок баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 07:30Суперлига. Бугун 3-тур якунланади  2 02:33Расман: Бразилия термасида истеъфо!  8 02:25Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  8 01:44"Бавария" 60 миллионга дарвозабон сотиб олмоқчи  2 01:00Сергей Лушан: "Бу дежавю"  21 00:40Суперлига. "Навбаҳор" иккита автогол урди, "Бунёдкор" ва ОКМК ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  10 00:23Александр Хомяков: "Мен башоратчи эмасман"  10 23:56Футболда янги қоидалар ишга тушмоқда!  8 23:14Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"  11

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ҳакамлар бизни синдирди"

"Насаф" - "Қизилқум" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Билмадим... Биринчи бўлимда ҳакам бир неча хатоларга йўл қўйди, билмадим, ҳакамнинг бизда қасди борми?! Ўтган турда ҳам ҳакамларнинг қурбони бўлдик. Тезроқ ВАРни олиб келиш керак. Тўғри, ҳимоядаги хато сабабли 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик, бироқ тезда жавоб қайтаргандик. Ҳакамлар эса голни инобатга олишмади. Кўрмаган эмиш... Нариги томондаги ҳакам эса вазиятни ҳал қиляпти. Мен ҳам кўриб, эшитиб турибманку. Менинг ёнимдаги ҳакам нариги ярим майдондаги вазиятга аралашяпти. Ўтган даврада Намангандаги ўйинда ҳам дарвозамизга йўқ жойдан пенальти белгилашганди. Ҳакамлар бизни ёмон кўришадими дейман. Эркин Бойдуллаевга қарши яққол қоида бузилишида ҳам ҳакам ўйинни тўхтатмади. Кўп жойларда ҳуштаксиз ўйинлар бошланиб кетди. Ҳакамлар жуда кўп хатоликка йўл қўйишди. Улар биринчи бўлимнинг ўзида бизни синдирди. Футболчиларга ҳам йўқ жойдан сариқ карточкалар берилди.

Ҳакамларнинг ғалати қарорлари футболчиларимнинг руҳиятига таъсир қилди. Тўғри, хатолар йўқ эмас. Баҳс юқори темпда ўтди, "Насаф" кучли ўйнади. Лекин биз ҳам бунчалик йирик ҳисобга лойиқ эмасдик.

- Марказлаштирилган чемпионатда "Қизилқум" таркибни кучайтирди ва ўйин савиясини анча оширганини кўрсатганди. Бироқ бугун илк дақиқаларданоқ ўйин қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Ҳакам эса бизни жуда эрта синдирди. Кўриб туриб, тушунмаяпман. Нега? Нима сабабдан? Биз бундай натижага лойиқ эмасдик.

- "Қизилқум"нинг инобатга олинмаган голи йирик ҳисоб бўлиб кетишига таъсир кўрсатдими?
- Албатта, таъсир кўрсатди. Футболчи меҳнат қиляпти, югуряпти. Иккинчи голга ҳам яқин келгандик. Фол бўлган пайтда ҳакам 3 метрдан туриб олиб, ўйинни давом эттиришни талаб қиляпти. Қачонгача ҳакамлар шундай қилаверади, билмадим.

"Насаф" жамоасининг келажаги жуда порлоқ. Йигитларнинг омадини берсин. Кучеренко академиядан зўр футболчиларни етиштириб беряпти. Шу одам касалхонада бетоб бўлиб ётган экан. Тезроқ тузалиб, ишга қайтишини тилаб қоламан. Шундай натижаларда Кучеренконинг қилган фаолияти кўринади.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика