UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади  0 17:07МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Бугунги натижа - барча меҳнатларимизнинг меваси"  3 16:44Рустам Ашурматов: "Биз натижа учун ўйнадик ва мақсадимизга эришдик"  5 16:20Шерзод Насруллаев: "Кўпчиликка мундиал армон бўлиб қолган. Биз бахтли инсонлармиз."  0 15:53Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони  16 15:43Владо Радманович: "Тўрт йиллик қизиқарли ва қийин саргузашт бўлди"  3 15:32Жалолиддин Машарипов: "Фаолиятимиздаги энг қийин учрашувни ўтказдик"  14 14:54"Бавария" Леау учун 60 млн евро ва яна бир футболчини беришга тайёр. "Милан" 100 млн олмоқчи  2 14:25Кепа бошқа бир Лондон гранди сафига ўтиши мумкин  0 13:54"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  1 13:03"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон топди  1 12:40Федерико Кьеза А Серияга қайтиши мумкин  1 12:04Ямал: "Дембеле ажойиб футболчи, аммо Миллатлар Лигаси финалига Испания чиқди"  38 11:38ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга қандай мукофотлар берилиши маълум  21 11:28"Ювентус" ва "Наполи" Ла Лигадаги футболчига кўз тикди  0

Андрей Микляев: "Андижон"даги стадион Ўзбекистондаги энг ёмони" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Андижон"даги стадион Ўзбекистондаги энг ёмони"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Андижон" - "Локомотив" жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.




- Қимматли уч очкони қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳозирда ўзгаришлар даври кетмоқда. Таркибимизда ёш йигитлар жуда кўп. Шу боисдан уларнинг ўзларига келиб олишлари учун вақт керак. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ҳатто 10 киши бўлиб қолганларида ҳам таслим бўлишмади. 

- Жаҳонгир Абдумўминов билан боғлиқ қандай муаммо бор?
- Ҳозирча билмайман. Либос бўйича муаммо бўлиши мумкин. Буни кейинроқ билиб оламан. Либос бўйича муаммо бўлгани сабабли у захирада қолди.

- Олдинги сафар "Локо"да ишлаганингизда таркибда юлдузлар ўйнарди. Ҳозир эса таркиб ўзгариб кетди. 2 йиллик ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?
- Мавсум бошидан инобатга олсак, 9 нафар футболчи жамоани тарк этди, айримлар ҳорижга йўл олди. Клуб олдимизга таркибни ёшартириш вазифасини қўйди. Биз ҳам ёшларимизга, ўринбосарлар таркибимиздан асосий таркибга футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

- Жароҳатланганлар борми?
- Таркибимизда 6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Шу боисдан уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

Шу ўринда қўшимча қилиб кетмоқчиман. Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боисдан жамоа биз, мухлислар кутган футболни намойиш қила олмади. Айтишим мумкинки, айни дамда бу стадион биз ўйнаган энг ёмон стадион. Яқиндагина Андрей Канчельскис танқид қилган ТТЙМИ стадиони билан эса фарқ ер ва осмончалик. Бу стадионда ярим йил ўйин бўлмади. Шу боисдан ўйинда футболчилар майдонга қарши курашди. Ўт ўсиб кетган, ўрилмаган, тўп юрмаяпти. Қум тўкиб қўйилган жой эса чангиб кетмоқда. Бунга қараш оғир. Агарда стадион яхши бўлса, мухлислар ҳам киритилса, бугун бошқача ўйин бўларди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика