Дилявер Ваниев: "Бугун жамоага нима бўлганини тушунмадим"
29 авг 2020 20:16
Янгиликлар
Дилявер Ваниев: "Бугун жамоага нима бўлганини тушунмадим"
"Аввало марказлаштирилган чемпионатни ташкилотчиларига, барча ходимларига раҳмат айтмоқчиман. Стадионлар ва бошқа ташкилий ишлар учун ПФЛга ташаккур. Марказлашган ҳолатда давом эттирилган чемпионатда тўртта тур ўтказдик. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам бугун жамоага нима бўлганини тушунмадим. Бунга сабаб сифатида ўйинни боришини кўрсатган бўлардим. Ёмон ўйнадик дея олмайман. Иккита тайм бошида стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбордик. Мана шу голлар ўйинимизни издан чиқарди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди, дурангга лойиқ эдик.
Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз? Маълум бир қарздорликлар бор, шу сабабли рўйҳатдан ўтказишимиз чўзилмоқда.
Менинг фикримча Ҳумюн Муртозаев жисмоний ҳолати борасида ишлаши керак, ҳам жамоамизга мослашиши лозим. Оралиқдаги танаффусда ишлаймиз, кўрамиз",- дейди Ваниев.
Фикрлар