UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  2 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  8 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  7 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  2 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" барча жабҳада биздан кўра кучли жамоа. Ҳам ижрочилар бўйича, ҳам бошқа томонлама. Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди.

Аммо биринчи голда менимча сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хато қилдик. Иккинчи голда эса ҳакам хато қилди деб ўйлайман. Сабаби футболчи 5 метрдан йўлланган зарба вақтида қўлини олиб қоча олмайди. У ҳатто тўпни кўрмаганди ҳам.

Бизда ҳам деярли шундай вазият бўлди, аммо ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Ҳакамлар "Пахтакор"га ёрдам беришлари шарт эмас, улар шундоқ ҳам кучли.

- Кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек дастлаб ўйнамаймиз, кейинроқ ўйнаймиз деган ҳолатлар бўладими?
- Бугунги ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозир бироз танаффус бўлади. Балки бу танаффус вазиятни яхши томонга ўнгланишига ёрдам берар. "Андижон" ҳақида олдиндан нимадир дейиш имконсиз. У ерда ҳар соатда ўзгаришлар бўлади. Бугун тушгача ўйнамаслигимиз керак эди, тушдан кейин ўйнайдиган бўлдик. Балки Андижонда инвесторлар топилар ва ҳеч бўлмаса энг зарур нарсалар учун пул берилар.

Темур Усмонов бугун камида 10 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди? У ҳар бир вазиятдан кейин ўйиндан узилиб қолади. Ҳимоячилар ўз ўрниларига боришгунча улгурмай қолгандир", - дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика