UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  2 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Дуранг адолатли натижа"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун икки ҳил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди. "Суғдиёна" ҳам яхши жамоа. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.

Тўғриси икки жамоага ҳам бугун қийин бўлди. Баҳснинг 25-дақиқасида сув ичиб олишга имконият берилиши керак эди. Билмадим нима учун бугун бу нарса бўлмади. Натижада икки жамоа ҳам қийналди. Барибир ҳаво иссиқлик қилди, икки жамоанинг ҳам ўйин темпи бир хил бўлди.

Юқорида айтганимдек мажбурий ўзгариш режаларимизга таъсир қилди. Қадамбой Нурметов ўзи захирадан майдонга тушганди, уни яна алмаштириш бу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат эди. Рақиб ҳужумни кучайтирди, биз эса ҳимояни.

Шерали Жўраевни Жасур Ҳасановга қаршилик кўрсата олмади дея олмайман.

Аксарият алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бу билан Шерали Жўраев ёмон ўйнади деган фикридан йироқман. Жасур Ҳасанов ҳам майдонга янги куч билан тушди. Тактикамиз бўйича Шералини олдинга чиқардик",- дейди Ҳамиджон Актамов.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика