UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  30 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  19 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Андрей Шипилов: "Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик"

Cоcа Cола Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Танаффусдан кейинги ўйинларда бетартиб ўйнаяпмиз. Ўтган ўйинда биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда ўйнолмагандик. Бугун аксинча, биринчи бўлимда яхши ўйнолмаган бўлсак, иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Футболчилар характер кўрсата олишмаяпти. Жамоамизда етакчи йўқ".

"Охирги икки ўйинимиздан кейин нимадир дейиш қийин, бу ўйинлар худди "эгизаклар"га ўхшайди. Ҳозир ҳамма жамоаларга қийин. Кимдир чиройли ўйин кўрсатади, кимдир шунга интилади, ҳамма ҳаракат қиляпти, бироқ охирги икки ўйинимизни инобатга олсак, фақат бир бўлим ўйнаяпмиз. Балки иссиқда ўйнаш керакдир, ҳозир жуда шинам стадионда ўйин ўтказдик, ҳаво ҳам зўр, +28 градус. 

Шифоркоримизга раҳмат, футболчиларнинг ҳолати ҳақида қайғурди ва ўйинчиларни яхши ҳолатга келтирди.

Убайдуллаевга нима бўляпти? Билмайман, у охирги икки ўйинда жуда ёмон ўйнади. Чумак ҳам энг ёмон ўйинларини ўтказган бўлса керак. 

"Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман.

Ўйинчиларимиз миллий терма жамоадан чақирув олгач, ўз устида ишламай қўймоқда. Улар ўзларига нисбатан танқидий ёндашишлари лозим. Жамоада тартиб бўлиши, ҳар бир киши ўз устида ишлаши керак.

Биз ҳам чиройли футбол кўрсатишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Фақат интизом бўлиши шарт.

Акбар Исматуллаев Таиландда кўрикда бўлиб турибди ва ҳали янги жамоа билан расман шартнома имзоламаган. Айтишим мумкинки, у ҳозир "Металлург" аъзоси. Агар ўтиш амалга ошса, расмий хабар берамиз, албатта", - дейди Шипилов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика