UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  0 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   77 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  20 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Бугун яна Навоий халқи учун қувончли кун бўлди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Ўйинни бизнинг жамоа назорат қилди, вазиятлар яратди. Футболчилар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Жамоа аста-секин мослашиб бормоқда, ёшлар ҳам ўйиндан-ўйинга тажриба орттириб боришмоқда. Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди дейишадику", - дея гап бошлади Ҳамид Актамов.

- "Қизилқум" трансферлар ойнаси вақтида фаол бўлди. Кучли ва тажрибали футболчилар олиб келинди. Бу ўйинга ҳам таъсирини кўрсатди. Қайси омилларга кўра жамоада бу қадар жиддий ўзгаришларга қўл урилди? Ҳомийлар томонидан қўшимча маблағ келдими?

- Йўқ, бу гап ҳомийларда эмас. Ўтган сафар ҳам бу саволларга кўп бор жавоб берганман, келинг шунга жавоб бермай қўя қолай. Жамоани кучайтириш, ҳар бир ўйинда ютиш учун шунақа ўзгаришларга қўл урдик. Ҳомийимиз ўша ўша, ортиқча бошқа ҳомийлардан маблағ келгани йўқ.

- Жамоа кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонди. Потенциал жиҳатдан жамоангиз кучли саккизликка кира оладими?
- Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Очколарни мавсум якунида санаймиз, олдинда ўйинлар кўп. Мавсумни юқорироқда якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги турларда таркибда ротатциялар кўрамизми? Кўряпмиз, аксарият жамоалар бир ҳил таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида футболчилар чарчаб қолмоқда. Ротацияларни амалга оширган жамоалар ютиб кетмоқда. Сизда бу борада ҳолат қандай?
- Бизда футболчиларнинг ҳолати яхши. Вақтига қараб ротациялар қиламиз. Мана бугун ҳам ёшларни майдонга туширдик. Шу орқали уларни ҳам тайёрлаб борамиз. Футболчиларни жисмоний ҳолати қониқарли. Алишер Саноевнинг жароҳати оғирроқ, шу боис алмаштирдик.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика