UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  6 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  33 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бу ўйинга тайёргарлигимиз меъёрида бўлмагани билиниб қолди. Таркибда ҳам муаммоларимиз борлиги ўз таъсирини кўрсатди. "Бухоро" жамоаси яхши ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. 

Рақибни бир кун кўп дам олгани билинди, жисмоний томондан улар биздан устун келишди. Таркибимиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужумчимиз Касьян бугун майдонга тушмади. Станоевич ҳали сафимизга қайтмади. Жисмоний ҳолатимиз ҳам юқори даражада эмас. Пандемия, футболчиларни касалланиши, жароҳатлар бари ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар уч кун ўйнаш қийин бўлмоқда. 

Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам автагол ҳисобига очко йўқотмоқдамиз. Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман. Жамоани кучайтиришни ўйламоқдамиз, "Пахтакор"дан Иброҳим Йўлдошев биз билан бирга шуғулланмоқда. Ҳали рўйхатдан ўтказмадик. Ташкилий томондан ҳам айрим муаммолар бор. 31 августга қадар янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика