UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  18 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвледазе қатнашди.




"Авваламбор, шифокорларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Охирги бир ярим ой биз учун даҳшатли ўтди, раҳбариятга ҳам раҳмат. Улар вирус билан боғлиқ жиддий муаммоларимизга тезда чора кўришди. Бу очко тўплаш эмас, бу соғлиқ, бу ҳаёт. Барчани футбол қайтгани билан табриклайман. Биринчи ўйинни ўтказдик. Албатта, тайёрланиш жараёни қийин ўтди, тахминан 17 киши касалланганди. Кимдирда вируснинг енгил формаси, кимдирда бир оз оғирроқ формаси кузатилди. Ғалаба билан ҳам, касалликни енгиб ўтишгани билан ҳам йигитларни табриклайман. Улар бугун чиройли ўйин кўрсатишди ва муносиб ғалабага эришдилар. Умид қиламанки, кейинги ҳаётимиз тўхтаб қолмайди ва барчаси яхши бўлади. Нафақат футболчилар, уларнинг оиласи, барча мухлислар соғ бўлишсин", - дейди Арвеладзе.

"Пахтакор"да тақвим тиғиз. Олдинда Чемпионлар Лигаси ҳам бор. Жамоага ротация керак. Бундан ташқари, кўп футболчилар касал бўлиб қолган, айримлари яхши формада эмас. Вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетмоқчисиз?

- Ҳар 3 кунда вазиятга қараймиз. Кимдир ўзини яхши ҳис этмаса, бунга чора кўрамиз. Ҳозир ҳаммаси яхши, бугун 5 та ўзгаришга қўл урдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Бизни олдинда "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"га қарши 3 та қийин ўйин кутяпти.

Жавоҳир Сидиқовнинг ҳолати қандай? У нега ўйнамаяпти? Айниқса, у қўқонлик ишқибозларнинг ёқимтойи.

- Уни барча ёқтиради.  Сидиқов оғир жароҳатидан 1,5-2 ой олдин тузалди ва охиригача тикланди.  Ҳали унинг вақти келади ва ўз даражасини кўрсатади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика