UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  5 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Авваламбор Ассалому Алайкум! Қўлга киритилган қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда оғир ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ниҳоят узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди ва ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мухлислар олдида қарздорлигимиз кўп, навбатдаги баҳсларда ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Таркибга 6 нафар янги футболчи қўшиб олинди ва уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнади. Бу футболчилар ҳаракати сизни қониқтирдими? 

- Аввало шуни айтишим керак, коронавирус бизнинг футболчиларни ҳам четлаб ўтмади ва кўп футболчиларимиз бундан соғайиб ҳам бўлишди. Баъзилар энди-энди ўзига келяпти. Янги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам янада фаоллик кутиб қоламиз. 


- Амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўқми? 

- Тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Ҳаммаси жойида. Яна ўзгаришлар бўлади. Бу борада футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агар ишимизга четдагилар аралашмаса янада яхши натижа кўрсата оламиз. Ким ҳақида гапираётганимни кўпчилик яхши билади. Агар футбол керак бўлса, ана футболи йўқ вилоятларга бориб футболни кўтарсин. Дарахт энди ҳосилга кирадиган пайтда тагидан кесиш яхши эмас. 2016 йил 6-ўринни олгандик, бу йил ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика