UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  0 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  37 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Локомотив" уч нафар футболчи билан хайрлашди

Бугундан Суперлига клублари учун ёзги трансфер ойнаси расман очилди.

"Локомотив"ни трансфер ойнасининг биринчи кунида уч нафар футболчи тарк этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев. 

Тажрибали посбон Игнатий Нестеров "темирйўлчилар" таркибига 2014 йил келиб қўшилганди. У дастлабки беш мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб уч бор Ўзбекистон чемпиони, уч бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби, бир марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби каби совринларни қўлга киритди. Шунингдек, 2016 йил жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалга қадар боришида муносиб ҳисса қўшди. 

Ўтган йилнинг маълум бир қисмини Саудия Арабистонининг "Оҳод" клубида ўтказган Нестеров шундан сўнг яна "Локо"га қайтиб Суперлига охирги бешта турида "темирйўлчилар" дарвозасини ҳимоя қилди. Нестеров бу йилги мавсумни ҳам "Локо" сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор  қилди ва бу ниятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб, моҳир дарвозабон эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди. 

Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам "Локомотив" билан хайрлашди. Бир ярим мавсум клубимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов "Локо"нинг ўтган йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, йил бошида жамоамизга қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам "темирйўлчилар"ни тарк этди. "Локомотив" ПФК ҳар учала футболчига клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика