UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  15 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади Янгиликлар

26 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳар кунлик машғулотлар ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтяпти. Маълумки, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 26 сентябрь куни Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида мазкур мусобақа учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Қуръа механизмига кўра, 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, Олимпиада ўйинлари Япония пойтахти Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борадиган бўлса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритадиган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

Ҳозирги пайтда 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида ўйнайдиган барча 16та жамоа маълум бўлиб улгурган. Булар - Таиланд, Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистони. 

Шунингдек, саватчалар ҳам маълум. Биз қуръа пайтида 1-саватчада бўламиз. 

1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн. 

Шундай қилиб 26 сентябрь кунги қуръада рақибларимиз ким бўлишини билиб оламиз. Дарвоқе Тошкентда йиғин ўтказаётган олимпиячиларимиз тез орада эронлик тенгқурларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Эрон олимпиячилари билан дастлабки баҳс 6 сентябрь куни Олмалиқда, иккинчиси 9 сентябрда Тошкентда, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки беллашув 19:00да старт олади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика