UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  1 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  0 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:56Футзал бўйича Осиё Кубоги. Австралия – Ўзбекистон. Таркиблар маълум  0 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  1 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди Янгиликлар

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди

Ҳозиргина Беларусь пойтахти Минск шаҳрида U-17 жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган "Кубок Развития-2020" мусобақасида Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Финландияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйинга қадар икки терма жамоа ҳам 1 ва 2-турларда мезбон ҳамда Бельгия терма жамоаларига имкониятни бой берган эдилар. 

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учун бу турнир катта амалиётни ўтаб берди. Афсуки Бельгия, Беларусь ва Финландия U-17 жамоалари ўрин олган гуруҳда вакилларимиз 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрадилар.

Қўшниларимиз эса Исроил, Грузия ва Исландия терма жамоалари жой олган гуруҳнинг сўнгги турида Грузияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Уларнинг бахтига гуруҳ пешқадами Исроил кутилмаганда Исландия ўсмирларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

"А" гуруҳи финалчиси бироздан сўнг бошланадиган Бельгия ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади. 


Видео: Ўзбекистон - Беларусь (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Бельгия (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Финландия (тўлиқ учрашув)

Энди Азамат Абдураимов бошқарувидаги терма жамоамиз "Б" гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган Исландия ўсмирларига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Фото: www.footbik.by

Рейтинг: -113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика