UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  1 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  54 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор Янгиликлар

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор

Бугун "Локомотив" янги йил ҳисобидан дастлабки хориж йиғинини ўтказиш мақсадида БАА пойтахти Абу Дабига етиб келди.

"Marriott" меҳмонхонасига жойлашган "темирйўлчилар" кечки пайт меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот олиб боришди. Машғулотда "Локо" билан ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этди. 

Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив"да жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий иш бошлади. Бундан буён жамоанинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қозоғистонлик мураббий Александр Шатских зиммасига юклатилади.

 

Александр Анатольевич 1974 йилда туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳужумчи сифатида тўп тепган ва Қозоғистоннинг бир нечта клубларида ўйнаган. У 2009 йил футболни тугатиб, шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келяпти. 

Жамоа машғулотида янгилардан якунига етган мавсумни "Сурхон"да ўтказган Абдулазиз Юсупов билан черногориялик легионер Славко Дамьянович ҳам иштирок этди. Ҳар икки футболчи клуб билан шартнома имзолади.

 

Маълумот учун, Абдулазиз Юсупов 1993 йил туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. 2013 йил олий лигадаги илк мавсумини "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи шундан сўнг "Андижон", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Сурхон" клубларида фаолият олиб борди. Юсупов ўтган мавсум термизликлар сафида Суперлига баҳсларида 8та гол уришга эришди.

 

Черногориялик Славко Дамьянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг "Морнар Бар", "Сутеска Никсич", "Будучность Подгорица", Сербиянинг "Спартак", "Баска", Венгриянинг "Бекешаба-1912" ҳамда Жанубий Африка Республикасининг "Бидвест" клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "Локо" билан шартнома имзолади.


Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика