UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистонни мағлуб этган Фаластин Сингапурга ютқазиб қўйди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Ўзбекистонни мағлуб этган Фаластин Сингапурга ютқазиб қўйди

Сингапур ҳамда Фаластин ўртасидаги ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичининг 2-тур учрашуви якунланди.

Сингапур

Shakir Hamzah - 3', Safuwan Baharudin - 38'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 2-тур

10/09/2019, 16:45

1
:
2
Тугади

Палестина

Yasser Hamed - 13'

Стадион: 6011 томошабин

45'
90'
3'  Shakir Hamzah
38'  Safuwan Baharudin
64'  Шадан Сулайман
71'  Safuwan Baharudin
74'  Faris Ramli (Hafiz Nor)
79'  Ikhsan Fandi (Fareez Farhan)
82'  Fareez Farhan
86'  Nazrul Ahmad Nazari (Zulqarnaen Suzliman)
13'  Yasser Hamed
46'  Mohammed Darwish
55'  Мохаммед Рашид (Mohammed Yamin)
59'  Mahmoud Wadi (Islam Batran)
80'  Mohammed Yamin
82'  Abdelatif Bahdari
83'  Nazmi Albadawi (Mahmoud Dhadha Eid)



90+5. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Сингапур баҳснинг сўнгги дақиқаларида қарши ҳужумга ўтди, аммо мезбон жамоа футболчиси гол уришга уриниш ўрнига бурчакка бориб вақтни ўлдирди ва тўпни олдирди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Зарба! Ислом Батран жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга уринди, тўп ҳимоячига тегишига қарамасдан, посбон уни эгаллаб олди.

89. Меҳмонлар стандартдан тўпни жарима майдончасига ташлаб беришди, бироқ Сингапур яхши ҳимояланяпти.

87. Фаластин комбинацион ҳужум уюштиришга уринмоқда, аммо барча уринишлар фоллар ёрдамида тўхтатиляпти.

83: Ўзгариш (Фаластин): Маҳмуд Дада Назми Албадви ўрнини эгаллади.

82. Мураббийлар чизиғи олдида футболчилар жанжал уюштиришди. Ҳакам баъзи футболчиларни сариқ карточка билан жазолади.

79. Ўзгариш (Сингапур): Иҳсан Фанди - Фариз Фарҳон.

69. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ислом Батран жарима майдончаси ичига узатилган тўпни ўзига тўғирлаб олди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Фаластинлик футболчи зарба бераётганда ҳимоячи уни қўли билан орқага тортди. Зарбадан сўнг тўп дарвозабон қўлига тегиб қайтди, ҳакам хуштак чалмай, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

64. Сариқ карточка. Амирул Адли Азми меҳмон жамоанинг қарши ҳужумини қоидабузарлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

62. Фаластинликлар бурчакка яқин жойда жарима зарбаси ишлаб олишди. Тамер Сеям тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. Ҳимоячилардан ўтган тўпни илиб олган Одай Дабба дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

60. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик Сингапур томонда бўлди.

59. Ўзгариш (Фаластин): Маҳмуд Вади Ўрнига Ислом Батран майдонга тушди.

56. Ўзгариш (Фаластин): Муҳаммад Рашид ўрнига Муҳаммад Ямин майдонга тушди.

51. Иккинчи бўлимда фаластинликлар кўпроқ қоида бузишмоқда. Буни тушиниш мумкин, улар тезроқ тўпни олиб қўйиб, ҳисобни тенглаштиришмоқчи.

49. Майдонда жанжал. Жамоа вакиллари асабийлашишмоқда, шу сабабли ҳиссиётларини яшира олишмаяпти.

47. Сариқ карточка. Фаластинлик Муҳаммад Дарвиш огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Учрашув асосий вақтига дақиқа қўшиб берилди.

42. Фаластинликлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Одай Даббанинг зарбаси ноаниқ бўлди.

39. ГОООЛ! Сингапур яна ҳисобда олдинга чиқиб олди, 2:1! Бурчакдан узатилган тўпни Сафуван Баҳаруддин боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

36. Сингапур жарима майдончаси олдида мезбонлар қоида бузишди. Фаластин терма жамоаси футболчиси стандартдан дарвозани нишонга олишга уринди, зарба ноаниқ.

34. Энди Фаластин ҳужумда, мезбон жамоа эса ҳимояда. Фаластинликлар кўпроқ қанот орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишяпти.

30. Ўйин яна тинчланди, Сингапур тўпни ўзида сақлаб, позицион ҳужум уюштиришга уриняпти.

26. Маълум бўлишича, Фаластин ўз тарихида биринчи марта Сингапур дарвозасини ишғол қилибди.

25. Фаластин жарима майдончаси олдида меҳмонлар қоида бузгандек кўринди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди.

22. Маҳмуд Вади Сингапур дарвозабони билан бирга-бир чиқди, аммо унинг посбонни устидан тўпни ташлаб қўйиш нияти амалга ошмади. Дарвозабон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

20. Сингапурдан ажойиб ҳужум: Ёсир Ҳанапи рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан ўзига тўғирлади, аммо ҳимоячилар зарба беришга йўл қўйишмади.

19. Кичик устунлик Фаластин томонга ўтди. 

16. Кетма-кет голлардан сўнг ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар "эконом" режимни "ёқишди" ва катта куч билан ҳужумга ўтишмаяпти.

13. ГОООЛ! Фаластин ҳисобни тенглаштирди. Ёсир Ҳамид жамоадошидан келган тўпни осонлик билан дарвоза тўрига жойлади.

10. Дастлабки 10 дақиқалик ичида Сингапур 4та ҳужум уюштирди, Фаластин эса 1 марта.

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Тўп Фаластин жарима майдончаси ичига етказиб берилди, Баҳаруддин бош билан дарвозага зарба берди, меҳмонлар посбони бир амаллаб тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

4. ГОООЛ! Сингапур тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Шакир Ҳамза рақиб ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, тўпни Фаластин дарвозаси олдида олиб қўйди ва бир зарб билан тўпни дарвозага жойлади.

1. Учрашув бошланди.


- Айтганча, яна бир гуруҳдошимиз - Саудия Арабистони ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидаги иштирокини бугун бошлайди. Улар Яман меҳмони бўлишади.

- Сингапур биринчи турда Яманни ўз уйида қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Фаластин эса Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, сенсацон натижага эришди. Турнир жадвалидаги ҳолат қуйидагича.

- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз ўқувчилари. Бир неча дақиқадан сўнг Ўзбекистон билан бир гуруҳ ("D")дан жой олган Сингапур ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.


Сингапур - Фаластин 2:1 LIVE

Голлар: Шакир Ҳамза 4, Сафуван Баҳарудин 39 - Ёсир Ҳамид 13.

Сингапур: Изван Маҳбуд, Ирфан Фанди, Сафуван Бахарудин, Амирул Адли, Назрул Назари, Харисс Ҳарун (С), Шахдан Сулаймон, Шакир Хамзах, Ёсир Ханапи, Фарис Рамли, Ихсан Фанди.

Фаластин: Рами Ҳамада, Абдаллаҳ Жобир, Абдаллатиф Ал Баҳдари, Ҳамед Маёр, Ал-Баттат, Дарвеш, Муҳаммад Рашид, Тамир Сейам, Натми Ал Бадави, Одай Даббаҳ, Маҳмуд Вади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика