Симеоне Феликс ҳақида: "Биргина индивидуал ҳаракати билан нималарга қодир эканлигини кўрсатди"

Alisher
19 авг 2019, 17:28
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 1-тур доирасида "Хетафе" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоанинг янги ўйинчиси ҳақида фикр билдирди.

"Унинг оёқ томирлари тортишди, шу сабаб уни алмаштиришга қарор қилдик. Ҳозир эса ҳаммаси жойида.

Бу лигада биринчи ўйинни ўтказиш осон эмас, айниқса, яхши ҳимояланадиган жамоага қарши. Биринчи таймда Феликсда бўш ҳудуд бўлмади, аммо у биргина индивидуал ҳаракати орқали нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди", - дейди Феликс.

Эслатиб ўтамиз, Жоау "Хетафе"га қарши ўйиндаги вазиятлардан бирида 3 ўйинчини алдаб ўтди ва жамоаси учун пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Аммо, Мората пенальтини аниқ ижро этолмади.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca