Руни "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи
05 авг 2019 13:01
Янгиликлар
Руни "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи
"Ди Си Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятини якунлаганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи.
Руни "қизил иблислар"нинг мураббийлар штабидан жой олмоқчи. Бундан ташқари, форварднинг хотини Колин ҳам уйга қайтиш ниятида.
Рунининг амалдаги шартномаси 2020 йил охирига қадар мўлжалланган.
- Уэйн келажагини ўйламоқда ва ўйинда қолиш ниятида. У шунингдек оиласини сақлаб қолишни ва Колин ҳамда болалари учун энг яхшисини қилишни хоҳлайди. Шундай экан МЮдаги иш ажойиб бўлар эди. Уэйн фақатгина мураббийлар штабига киришни хоҳлайди. У келажакда Сульшер яратаётган ишларнинг бир қисми бўлишни истамоқда, - дейди Рунининг яқини.
Уле Гуннар Сульшернинг штабига аллақачон МЮнинг яна бир собиқ ўйинчиси Майкл Кэррик киритилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар