UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди Янгиликлар

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларидан бири ўтказилди.

Кўпчилик бу ўйинни чемпионликни ҳал қилувчи беллашув деди. Балки шундайдир, аммо Суперлига тугашига ҳали 6та тур бор. Шундай экан, ҳозирдан шошилмаган маъқул.

Аммо факт шуки, "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйди. Кубок ўйинида "Пахтакор" "Локо"га умуман имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Лекин кечаги беллашувда мана шу шиддат кўринмади. "Локомотив" барибир чемпионат баҳсига бошқача муносабатда бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Локомотив" "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ҳа, "Пахтакор" охирги марта ўз уйида 2017 йилги мавсумнинг 7-турида айнан "Локомотив"га ютқазиб қўйганди. Ўшанда Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган, бу йилги Суперлиганинг биринчи босқичида ҳам 11 бор майдонга тушиб 6та ғалаба ва 5 дуранг қайд этганди. Иккинчи босқичда жамоа ўз майдонида иккита учрашув ўтказди ва шундан бири мағлубият билан якунланди.

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этиб келган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига яна "Локомотив" барҳам берди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика