UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  4 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг Янгиликлар

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 23-тури якунланди.

"Металлург" 0:1 АГМК, 236 мухлис

"Сурхон" 1:0 "Қизилқум", 840 киши

"Бунёдкор" 3:1 "Турон", 645 томошабин

"Қўқон-1912" 2:1 "Локомотив", 4 320 мухлис

"Машъал" 0:0 "Навбаҳор", 325 киши

"Сўғдиёна" 1:0 "Пахтакор", 4 503 томошабин

"Андижон" 1:1 "Насаф", 5 110 киши

Мазкур турни 15 889 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 364 кишига кўпроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 270 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Андижондаги ўйинда иштирок этди (5 110 нафар). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — АГМК ўйинида қайд этилди (236).

Маълумот учун, Бекободда ўтказилган сўнгги 2 ўйинни томоша қилиш учун 340 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 12 гол урилди (ўтган турга нисбатан 11 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 1,7 тадан гол дегани. Тўпларнинг 8 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Бунёдкор" ва "Турон" ўртасидаги ўйинда урилди (4). Фақат 1 ўйинда дарвозалар ишғол қилинмади (Муборакдаги ўйин).     

Хет-трик ёки дубл қайд этилмади.

22-турда реферилар 37 марта (ўтган турга нисбатан 2 та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,2 тадан).

4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатилди — Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Даян Поньевич ("Турон"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Марлен Чобанов ("Пахтакор").

3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.  

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 4 ноябрь куни старт олади.

24-тур

04.11.2021. "Бунёдкор" — "Қизилқум"

04.11.2021. АГМК — "Андижон"

05.11.2021. "Локомотив" — "Сўғдиёна"

05.11.2021. "Навбаҳор" — "Металлург"

06.11.2021. "Пахтакор" — "Сурхон"

06.11.2021. "Машъал" — "Турон"

07.11.2021. "Насаф" — "Қўқон-1912"

Ҳавас

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика