UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  0 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  2 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  3 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  6 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  6

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди Янгиликлар

Бу қизиқ. Вьетнамлик дарвозабон Денис Иванковга раҳмат айтди

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Вьетнам - Япония (0:1) учрашувидан кейин келиб чиқиши россиялик бўлган Вьетнам посбони Данг Ван Лам (асл исми Данг Лев Шонович) билан суҳбатлашдик.

Микст зонада унга рус тилида мурожаат қилганимизда у дастлаб хайрон қолди ва саволларимизга бажонидил жавоб қайтарди.


- Осиё Кубоги ҳақида нима дея оласиз?
- Бу мен учун биринчи катта мусобақам. Осиё Кубогидан олдин "Suzuki Cup" мусобақасида иштирок этиб, чемпион бўлгандик. БААда турнир эса умуман бошқа даражада.

Гуруҳ босқичида Ироқ, Эрон ва Яман билан ўйнадик. Вьетнам учун тарихий бўлган чорак финалга чиқдик. Бугун Япониядан қабул қилинган мағлубиятга қарамай барча футболчилар Осиё Кубогидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Афсуски Японияга битта гол ура олмадик, аммо Япония бу барибир Япония. Япония бутунлай бошқа даража.

- Мусобақадаги сиз учун энг қийин баҳс қайси бўлди?
- Шахсан мен учун Эрон ва Япония билан учрашувлар оғир ўтди.

- Россияда туғилганингиздан хабар топдик. Фаолиятингиз билан қисқача бўлса ҳам танишиб чиқдик. Агар Россия ёки Украина клубларидан таклиф бўлганида кўриб чиқармидингиз?
- Нима учун йўқ. Барча ҳам уйига яқинроқ жойда ўйнашни истайди. Ота-онам Москвада яшайди. Аммо бу фақат менга боғлиқ бўлмаган ҳолат.

- "Хаи Понг" клуби билан яна неча йил шартномангиз бор?
- Йил охирида шартномам тугади ва мен яқиндагина Таиланднинг кўп карра чемпиони "Муангтонг Юнайтед" клуби билан шартнома туздим.





Дарвозабон биз Ўзбекистондан эканимизни билгач бизни хайрон қолдирган маълумотни айтиб қолди.


- Айтганча мен Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан танишман.
 
- Ростданми? Денис Иванков биланми?
- Ҳа. У ажойиб мураббий. Умид қиламанки фаолиятим давомида у билан бирга ишлаш насиб қилади. Ўзбекистон гуруҳда японлар билан ўйнаганди, Иванков биз Япония билан ўйнашимизни билгач бу жамоа ҳақида баъзи маълумотларни берди. Рақиб футболчилари борасида фойдали маслаҳатларни айтди. Бугунги учрашув давомида унинг маслаҳатлари менга ас қотди. Шу боис унга катта раҳмат айтаман. Унга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан.  


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика