UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ювентус"га мағлуб бўлди. "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба  17 03:00ЕЧЛ. "Барселона" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Боруссия Дортмунд" устидан ғалаба қозонди! Феррандан дубль   31 01:39"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим таркибни сотиб юборишга тайёр  4 01:10ЕЧЛ. "Атлетико Мадрид" ва "Лилль" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 00:43Акмал Мозговой: "Барча таклиф ва режалар ҳақида янги йилдан сўнг ўйлаб кўраман"  1 00:02Роналду Португалия Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида гапирди  5 23:15Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"  2 21:49Расман: 2034 йилги Жаҳон чемпионатига Саудия Арабистони мезбонлик қилади!  26 21:30Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим"  3 21:08Расман: ФИФА 2030 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди  4 20:59Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ"  6 20:41Эшитдик-да! Янги мавсум ОЧЛ 2 мусобақасида қатнашувчи "Андижон" янги бренд либосларини кияди  12 20:21Расман: "Металлург" раҳбариятида ўзгариш бўлди  2 20:00Эрон чемпионати. Остон Ўрунов 88 дақиқа ўйнади, жамоасида ғалаба. Пешқадам билан 2 очко фарқ қолди  1 19:21Ғолиб иккинчи ўринга чиқиб олади. "Барселона" ЕЧЛ финалчисига қарши куч синашади  8

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз" Янгиликлар

Хажиме Мориясу: "Ўзбекистонни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи бўлишни истаймиз"

Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида японлар иштирок этишди.

Бош мураббий Хажиме Мориясуга футболчи Тошихиро Аояма ҳамроҳлик қилди.

"Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган баҳс. Биз ютишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқишни истаймиз", - дейди бош мураббий.

"Эртанги баҳсга яхши тайёрландик. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Ўйлайманки эртага қизиқ ўйин бўлади", - дейди Аояма.

- Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиб бўлган. Фақат битта савол очиқ турибди: гуруҳда биринчи ўринни ким олади? Бу сизга босим ўтказадими ёки йўқ?

- Осиё Кубогига келишдан олдин биз гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилгандик. Эртага футболчиларга босим бўлишини хоҳламайман. Шунчаки ғалаба қозонишларини сўрайман. Биз хотиржаммиз. Асосий мақсадимиз эса мусобақада чемпион бўлиш.

- Гуруҳда иккинчи бўлган жамоа Австралия билан ўйнайди. Бу жамоани қандай баҳолайсиз?

- Австралиядан қочамизми ёки йўқми билмайман. Мусобақада барча рақибни ютишни истаймиз. Чемпион бўлишни истаймизми демак барчани ютиш керак. Плей-оффда кучсиз рақиб қолмайди.



- Осиё Кубогида 3та ўйинчини алмаштириш мумкин. Гуруҳдаги дастлабки иккала ўйинда ҳам сиз ўзгаришлардан тўлиқ фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нимада?  

- Бу менинг қарорим. Ўйлайманки футболчилар бу қароримни ҳурмат қилишади. Асосийси биз иккала учрашувда ҳам ютдик. Майдондаги футболчиларнинг ҳаракатлари мени қониқтиргани учун 3та ўзгаришни қилмадим.

- Иккита баҳсдан сўнг тажрибали футболчиларга дам берасизми?

- Мен барча ўйинларни синаб кўраман. Захирада қолиб кетаётган футболчилар ҳам яхши ҳолатда. Ким учрашувга тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун сўнгги кўрсатма берилади.

- Мусобақадан олдин жисмоний ҳолат қандай эди ва ҳозир қандай?

- Япония терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати икки хил ҳолатда эди. Сабаби ярим футболчилар Жей лигада, қолганлар Европада ўйнайди. Бу ерда мавсум икки хил пайтда тугайди. Бирга машғулот ўтказа бошлаганимиздан кейин барчанинг ҳолати тенглашди. Иккита ўйиндан ўзимизга сабоқ олдик. Шундай давом этишни истаймиз.

- Япония доим чемпионлик учун курашади. Бу йўлда сизга асосий рақобатчи жамоалар қайсилар?

- Бизнинг мақсадимиз чемпионлик. Жамоа ўйинини ривожлантириш керак. Бу мусобақада 7та ўйин ўтказишни истаймиз. Барча рақибни бирдек кўрамиз, рақиб ажратмаймиз.

- Биринчи турда 2та гол урган Юя Осако ўзини қандай хис қилмоқда?

- У тиббий кўрикдан ўтди. Ҳозир даволанмоқда.

- Япония эртага ютиш учун нима қилади?

- Аввалги икки ўйиндан келиб чиқиб тактика тузамиз. Асосий таркибда баъзи футболчилар алмашади. Шу орқали фақат ғалаба учун ўйнаймиз.


Хайрулла Холиқов ва Нарзулла Сайдуллаев
Ал Айн, БАА

Рейтинг: -77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика