UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  5 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  8 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  16 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда Янгиликлар

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда

Яқиндагина Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан жамоаси билан шартномасини узайтирганлиги ҳақида хабар қилинганди. ПФЛ ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

1) Сергей Лушчан айни вақтда “Бунёдкор” футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди. 

2) Сергей Лушчан “Бунёдкор” клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

3) “Сўғдиёна” футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон “Сўғдиёна” клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга тааллуқлидир.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика