

Клубда ҳамон француз билан ҳамкорликни давом эттириш борасида ишонч бор. Томонларнинг амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бундан ташқари, МЮда шартномани яна бир йилга узайтириш бандини активлаштириш имкони бор.
"Юнайтед" футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни кейинги мавсум стартида бошламоқчи. Бундан мақсад - 2020 йилнинг бошланишига бошигача келишувга эришиш.
25 ёшли ўйинчи январь ойидаги трансфер ойнасида ўзини сотишларини талаб қилмоқчи эмас. Чунки, у агар каталонияликлар қизиқишларини сўндиришмаса, кейинги ёзда "Барселона"га ўтишга қизиқмоқда.




