UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  0 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  4 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг Янгиликлар

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 22-тури якунланди.

АГМК 3:2 "Машъал", 208 томошабин

"Насаф" 1:0 "Металлург", 1 795 киши

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 томошабин

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 киши

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор", 5 127 томошабин

"Локомотив" 2:2 "Андижон", 470 киши

Мазкур турни 15 525 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 2 376 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 218 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Яйпан ва Намангандаги ўйинларда иштирок этди (5 127 нафардан). Энг ёмон натижа эса АГМК — "Машъал" ўйинида қайд этилди (208).

Маълумот учун, Тошкентда ўтказилган 2 ўйинни томоша қилиш учун "Локомотив" ва "Пахтакор" ўйингоҳига 1 058 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 23 гол урилди (ўтган турга нисбатан 7 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 3,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 14 таси мезбон, 9 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 жамоа рақиб дарвозасини ишғол қилолмади ("Металлург").  

Фақат 1 футболчи хет-трикка эришди. "Пахтакор" вакили Драган Черан Нестеров дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

22-турда реферилар 39 марта (ўтган турга нисбатан 13 та кўп) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,6 тадан).

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Худойшукур Сатторов ("Металлург").

5 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. 

22-турда фақат бир футболчининг номига автогол ёзилди  — Игнатий Нестеров ("Қизилқум").

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 21 октябрь куни старт олади.

23-тур

21.10.2021. "Металлург" — АГМК

22.10.2021. "Бунёдкор" — "Турон"

22.10.2021. "Сурхон" — "Қизилқум"

23.10.2021. "Қўқон-1912" — "Локомотив"

23.10.2021. "Машъал" — "Навбаҳор"

24.10.2021. "Сўғдиёна" — "Пахтакор"

25.10.2021. "Андижон" — "Насаф"

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика