UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  39 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг Янгиликлар

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 22-тури якунланди.

АГМК 3:2 "Машъал", 208 томошабин

"Насаф" 1:0 "Металлург", 1 795 киши

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 томошабин

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 киши

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор", 5 127 томошабин

"Локомотив" 2:2 "Андижон", 470 киши

Мазкур турни 15 525 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 2 376 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 218 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Яйпан ва Намангандаги ўйинларда иштирок этди (5 127 нафардан). Энг ёмон натижа эса АГМК — "Машъал" ўйинида қайд этилди (208).

Маълумот учун, Тошкентда ўтказилган 2 ўйинни томоша қилиш учун "Локомотив" ва "Пахтакор" ўйингоҳига 1 058 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 23 гол урилди (ўтган турга нисбатан 7 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 3,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 14 таси мезбон, 9 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 жамоа рақиб дарвозасини ишғол қилолмади ("Металлург").  

Фақат 1 футболчи хет-трикка эришди. "Пахтакор" вакили Драган Черан Нестеров дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

22-турда реферилар 39 марта (ўтган турга нисбатан 13 та кўп) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,6 тадан).

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Худойшукур Сатторов ("Металлург").

5 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. 

22-турда фақат бир футболчининг номига автогол ёзилди  — Игнатий Нестеров ("Қизилқум").

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 21 октябрь куни старт олади.

23-тур

21.10.2021. "Металлург" — АГМК

22.10.2021. "Бунёдкор" — "Турон"

22.10.2021. "Сурхон" — "Қизилқум"

23.10.2021. "Қўқон-1912" — "Локомотив"

23.10.2021. "Машъал" — "Навбаҳор"

24.10.2021. "Сўғдиёна" — "Пахтакор"

25.10.2021. "Андижон" — "Насаф"

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика