UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЖЧ-2018. Златко Далич "армия"си Англияни таслим этди ва финалга йўл олди! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Златко Далич "армия"си Англияни таслим этди ва финалга йўл олди!

Теглар :  ЖЧ-2018
ЖЧ-2018 ярим финал доирасидаги Хорватия - Англия учрашувидан репортаж уюштирамиз.

Хорватия

Иван Перишич - 68', Марио Манджукич - 109'

Чемпионат Мира. 1/2 финал . 1/2-тур

12/07/2018, 00:00

1
:
2
Finished AET

Англия

Киран Триппьер - 5'

Стадион: Luzhniki, 78011 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
120'
48'  Марио Манджукич
68'  Иван Перишич
68'  Шиме Врсалько
95'  Иван Стринич (Йосип Пиварич)
96'  Анте Ребич
101'  Анте Ребич (Андрей Крамарич)
109'  Марио Манджукич
109'  Иван Перишич
115'  Марио Манджукич (Ведран Чорлука)
119'  Лука Модрич (Милан Бадель)
5'  Киран Триппьер
54'  Кайл Уокер
74'  Рахим Стерлинг (Маркус Рэшфорд)
91'  Эшли Янг (Дэнни Роуз)
97'  Джордан Хендерсон (Эрик Дайер)
112'  Кайл Уокер (Джейми Варди)

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув статистикаси:


- Тугади! ХОРВАТИЯ ФИНАЛДА! Ҳақли равишда Хорватия финалда! Қойил! Тасанно, тасанно Златко Далич! 


120. Экстра-таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. Англия учун имконият...

118. Хорватия ҳимояда, Англия эса ҳужумда...

115. Англия шошилмоқда, аммо ўйлаган режалари умуман амалга ошмаяпти. Аммо ҳали вақт бор.

114. Хорватия истаганича, хоҳлаганича ўйнамоқда. Англия шунчаки спарринг рақиб вазифасида.

112. Субашич керакли пайтда тўпга чиқди ва хавфни бартараф этди.

111. Англия энди "вабанк"ка бориши аниқ. Бошқа йўли ҳам йўқ.

109. ГООООООООООООООООООООООООЛ! МАРИО! МАНЖУКИЧ! Хорватия иккинчи темпда давом этган ҳужумни самарали якунлади. Ҳаводан келган тўпни Марио Манжукич ўзига яхши ўнглади ва дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўналтирди - 2:1!

107. Хорватия бурчак зарбасини тезкорлик билан ўйнашди ва Брозович жарима майдончаси ичидан кутилмаганда зарба йўллади. Кучли, хавфли, аммо ноаниқ.

- Охирги 15 дақиқалик тайм. Агарда шунда ҳам ғолиб аниқланмаса, унда пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.

Биринчи экстра-тайм тугади.


105. Пикфорд Англияни муқаррар голдан қутқариб қолди.


Хатолар қилаверадиган, аммо кулиб турадиган кўпчиликка жуда яхши таниш - Чақир

111. Анте Ребичнинг ўрнига Крамарич майдонга тушди. Хорватия ҳужум чизиғини янгиламоқда.

99. Хавфли вазият! Англия яна стандарт вазиятидан сўнг имкониятга эга бўлди. Стоунзнинг боши билан берган зарбасини Врсалько дарвоза чизиғи олдидан боши билан бартараф этишга муваффақ бўлди! Қойил!

97. Англия ҳужумда фол ишлатгани учун қоида бузилиши қайд этилди. Англияда эса Хендерсон ўрнига Дайер майдонга тушди.

93. Хорватия сафида Стринич жароҳати туфайли майдонни тарк этди. Ўрнига Пиварич майдонга туширилди. Англияда эса Роуз курашга қўшилди.

- Дастлабки экстра-тайм бошланди!


- Хорватия учун кетма-кет учинчи беллашувда экстра-тайм! Англия учун иккинчиси. Улар нимчорак финалда Колумбия билан учрашувда ғолибни асосий вақт ичида аниқлай олишмаганди. Хорватия эса жисмоний тарафдан анча толиқиб қоляпти. Аммо уларнинг метин иродаси, матонатли характерига тан бериш лозим!

- Асосий вақт тугади! Буёғига ғолиб экстра-таймда ёки пенальтилар серияси орқали аниқланади! Кичик танаффус!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хорватиянинг узоқ давом этаётган позицион ҳужумини узоқдан йўллаган ноаниқ зарбаси билан узиб қўйди.

85. Златко Далич танаффусдан сўнг Саутгейтга тактик мастер-класс ўтмоқда.

84. Англия ҳимоячилари ва дарвозабон тушунмовчилиги натижасида яна бир хато. Аммо Хорватия бу хатоларни ҳозирча кечирмоқда. Перишич бўш қолган дарвозани аниқ "ўққа" тута олмади.

82. Брозович Манжукични жарима майдончаси ичида қидириб топди. Марио Манжукич бемалол тўпни қабул қилди, ўнглаб олди ва зарба йўллади. Пикфорд бу сафар жамоаси жонига оро кирди.

80. Англия ҳимоясининг асл қиёфаси очилиб қолмоқда. Кулгули хатолар кетма-кетлиги давом этмоқда. Сал қолса Хорватия буни гол билан жазолаши мумкин эди...

78. Англия уйғонди ва ҳужумга ўтди. Хендерсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

77. Кейн Жесси Лингардни яхши вазиятга олиб чиқди. Аммо Лингарднинг зарбалари бугун умуман ўхшамаяпти.

75. Ўйин тўлиқлигича Хорватия назоратига ўтди.

72. Уҳҳҳҳҳҳҳҳ! Перишич! Англия ҳимоясининг асл башараси очилиб қолдими? Оддий вазиятд хатолар. Англия саросимада! Перишич тўпни олиб қўйиб бир ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвозага йўллади. Тўп эса дарвоза устунгига тегиб қайтди. Ребичнинг қайтган тўпга берган зарбаси эса Пикфорднинг қўлига бориб тушди.

70. Голдан сўнг Хорватия яна оч бўридек уўлжасини излаётгандек олдинга ташланмоқда. Руҳан устунлик ҳам Хорватияга ўтди.

68. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ИВАН ПЕРИШИЧ! Хорватия қандай ҳужум қилиш кераклигини кўрсатиб қўйди. Врсалькодан жарима майдончасига ажойиб тўп оширилишидан сўнг Перишич Уокер билан бўлган курашда ғолиб чиқди ва тўпни чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди - 1:1!

65. Хорватиядан хавфли ҳужум! Иван Перишичнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди.


63. Англия ажойиб ҳужумни ташкил қилди. Аммо Стерлинг вазиятни якунлашга келганда аниқ қарорни чиқара олмади.


"Лужники"га бугун 78011 нафар томошабин ташриф буюрган


57. Хорватия босимни кучайтирмоқда.

55. Хорватия бурчак тўпи пайтида ҳужумда фол ишлатди.


Англиялик мухлисалар

49. Хорватия бўридек кўринаётган бўлса, Англия тулкидек айёр ўйнамоқда.

47. Хорватия иккични бўлимни ўлжасини излаётган оч бўридек бошлади.

46. Иккинчи тайм бошланди!


Биринчи бўлим статистикаси:


Жунейт Чақирнинг ишидан кўнглингиз тўляптими?


- Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

45. Хорватия биринчи таймдаги сўнгги имкониятидан фойдалана олмади.

42. Хорватиянинг узоқ давом этган ҳужумини Врсалько узоқдан зарба йўллаб якунламоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

39. Хорватия тўп назоратини қўлига олмоқда.

35. Англиядан ажойиб ҳужум! Дели Аллининг ажойиб пасини Лингард расво қилди. Ажойиб нуқтадан жуда ноаниқ зарба.

32. Хорватиянинг жаҳли чиқди. Хорватлар тезликни оширишмоқда. Ҳужум кетидан ҳужумлар бошланди. Навбатдаги ҳужум пайтида Манжукич тўпни қўли билан ўйнагани туфайли узилиб қолди.

31. Хорватия жавоб ҳужумини уюштирди! Ребичнинг зарбасини Пикфорд ушлаб олиб хавфни бартараф этди.

30. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Харри Кейн, нималар қиляпсан? Субашич, қойил сенга! Супер сейв! Англия ҳисобни ошириш учун ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Харри Кейн яккама-якка вазиятда Субашични ожиз қолдира олмади. Кейн мундиалда фақат пенальтидан гол урмоқчими?

27. Субашич навбатдаги стандартдан юзага келган хавфни бартараф этмоқда. Англия эса ҳамон ҳужумда. Хорватия ҳимоядан ҳужумга ўтишга қийналмоқда.

25. Англия кутилганидек Хорватиядан кўра жисмонан анча тетик кўринмоқда. Хорватияга эса ўша ўтказилган ортиқча 30 дақиқа ва 1 кун кеч ўтказилган ўйин таъсир кўрсатмоқда.

24. Стерлинг ўзининг тезкорлиги эвазига Хорватия ҳимоячиларини саросимага солиб қўймоқда. Аммо Рахим Стерлингда сўнгги зарбани беришда муаммолар пайдо бўлмоқда.

22. Хорватия ҳимоя чизиғи шошилинч натижасида кўпол хатога йўл қўйди. Стерлингга совға қилинган тўпни Рахим Кейнга оширди. Аммо бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

19. Хавфли зарба! Перишич узоқдан Англия дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Зарба йўл-йўлакай ҳимоячининг оёғидан тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Аммо Жунейт Чақир бу вазиятда Пикфордни тўпни эркин зарба орқали ўйинга киритиши кераклигини тушунтирди. Ваҳоланки Хорватия бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

17. Хорватиянинг позицион ҳужуми муваффақиятли чиқмади. Чап қанот ўнг қанотга кўчаётган ҳужум узилиб қолди.

15. Хорватия ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уриниб кўрмоқда.

14. Англия яна бурчак зарбасини амалга оширди. Яна ҳимоячилар англияликларга бош билан зарба беришларига тўсқинлик қила олишмади. Магуайрнинг бу галги зарбаси ноаниқ кетди.

12. Англия яна стандарт вазиятига эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг Магуайр ҳужумда фол ишлатгани қайд этилди. Англия жорий мундиалда стандарт вазиятларидан максимал фойдаланмоқда. Англия стандарт вазиятлари - "қотили".

11. Хорватия ҳозирча ўз ўйинини топишда муаммога дуч келмоқда. Англия эса жуда тезкор ва ҳужумга кўп ўтмоқда.

- Факт: Хорватия нимчорак финал ва чорак финалда ҳам биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборганди. Ярим финалда ҳам бу анъана давом этди. Энди биргина савол, Хорватия яна ирода кўрсатадими?

7. Англия Хорватияга тезкор футбол таклиф этмоқда. Аммо унутмаслик керак, Хорватия плей-оффда энг кўп куч сарфлаган жамоа саналади. Хорватлар нимчорак финал ва чорак финалда ҳам 120 дақиқадан майдонга ҳаракат қилган ва Англия уларга нисбатан бир кун кўп ҳордиқ чиқаргани ҳам бугунги учрашувда ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Жисмоний жиҳатдан Хорватия анча толиққани факт.

5. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ТРИППЬЕР! Триппьер белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:1! Ажойиб гол! Зўр старт!

4. Деле Аллини Хорватия футболчилари жарима майдончаси олдида йиқитишди. Хавфли нуқта. Англияда тезкор гол уриш учун илк имконият.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграмоқда...

- Хорватия - Англия учрашувидан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга тақдим этамиз.


"Iphone X" қиммат, лекин зўр телефон...


Россия терма жамоасининг бош мураббийлари ҳам бугунги баҳсни энди стадиондан кузатишга мажбур :-)


Хорватия мухлислик қилишга арзийдиган терма жамоа, нима дедингиз?


Хорватияга мухлислик қиладиган ҳам энди топилса керак...


Англия тарафдорлари кўпчилик шекилли бугунги баҳсда...


Пикфорд бугун ҳам Англиянинг ҳалоскорига айланадими?


Златко Далич даоимгидек жамоасининг ўйинолди чигалёзди машғулотини ўзи назорат қилади ва футболчиларни олдига келиб ҳар бири билан алоҳида гаплашиб ўйинга руҳан тайёрлайди. Бу ишини Хорватия терма жамоасида ҳам қўлламоқда. "Ал Айн"да пайтида Қаршида ҳам, Тошкентда ҳам бунга гувоҳ бўлгандик. Ажойиб мутахассис

ЖЧ-2018.

Ярим финал.

Хорватия - Англия 2:1

"Лужники" стадиони.

Бош ҳакам: 
Жунейт Чақир (Туркия)

Голлар
: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манджукич.

Хорватия 
– Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манджукич (Чорлука, 115).

Англия 
– Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар
: Манджукич (48), Уокер (54), Ребич (96).

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика