UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  3 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  30 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади Янгиликлар

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади

Теглар :  УЕФА
УEФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритишни маъқуллади.

УЕФА Ижроия қўмитаси 32 жамоадан иборат гуруҳ босқичининг ҳозирги кўринишида ўтказилмаслигини тасдиқлади. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Клублар энди учта рақиб билан икки марта - уйда ва сафарда ўйнамайди. Бунинг ўрнига ҳар бир клуб саккиз хил жамоага қарши саккизта ўйин ўтказади, тўрттаси уйда, қолгани меҳмонда.

Жамоалар ички мусобақалардаги кўрсаткичларига кўра турнирга йўлланма олади.

Шунингдек, УEФА коэффициентлар режасидан воз кечади ва 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси учун иккита қўшимча йўлланмани аввалги мавсумда энг кучли ўтказган икки давлатга беради ва жамоаларнинг ҳозирги каби беш мавсумдаги коэффициентларига қаралмайди.

Худди шундай ўзгаришлар Европа лигаси (8 та ўйин) ва Конференция лигасида (6 та ўйин) ҳам жорий этилади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика