UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди  1 23:54"Барселона" ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг мухлислари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  0 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10

2023 йил Биринчи лигада 17 та жамоа қатнашади. Клублар учун янги мусобақа ташкил этилади Янгиликлар

2023 йил Биринчи лигада 17 та жамоа қатнашади. Клублар учун янги мусобақа ташкил этилади

Теглар :  Биринчи лига
2023 йилги мавсумда Биринчи лигада 17 та жамоа иштирок этади.

Улардан фақатгина 1 тасида спорт принципи орқали Про лига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бўлади. Жамоаларга, шунингдек, лицензиялаш талабларини бажариш шартида Про лига эшиклари очилиши мумкин. Аввалроқ бундай имкониятдан “Андижон-SGS” ҳамда “Юниред” унумли фойдаланганди.

Биринчи лиганинг жорий мавсум учун географияси анча катта. Зеро мусобақада энг шарқий Андижондан ҳам, ғарбий Қорақалпоғистондан ҳам ва жанубий Сурхондарёдан ҳам жамоа мавжуд. Шунга қарамай, Лига барча жамоалар ўзаро тўқнаш келиши учун ҳаракат қилади. Унга кўра, Биринчи лигада бир даврали 17 та тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур ҳолатда ҳар бир жамоа 16 тадан ўйинда иштирок этади. Беллашувларнинг қай бири сафарда ва қайси бири уйда ўтиши масаласига қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.

17-тур якунида энг сўнгги ўринни банд этган жамоа мусобақа билан хайрлашади. 1-ўрин эгаси эса Про лигага ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Мана шу мусобақадан кейин Лига Биринчилик кубогини ташкил этади. Кубокда табиийки, Биринчи лига якунига кўра энг сўнгги ўринни банд этган жамоа иштирок этмайди. Қолган 16 жамоа эса икки саватга ажратилади. Яъни, Биринчи лигада дастлабки саккиз ўринни эгаллаган жамоалар биринчи саватдан жой олади, кейинги саккизлик автоматик равишда иккинчи саватда бўлади.

Қуръа ёрдамида мазкур 16 жамоа саккиз жуфтликка ажратиб олинади. Бунда бир сават жамоалари ўзаро тўқнаш келмайди. Шу тариқа 1/8 финал доирасида жамоалар уй-сафар ўйинида иштирок этади. Бунда сафарда урилган голлар қийматга эга бўлмайди. Ҳар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, навбат дарҳол пенальтилар сериясига берилади.

1/4 ва 1/2 финал босқичлари учун ҳам алоҳида қуръа ташланади. Бунда жамоалар саватларга ажратилмайди. Мазкур босқичларда ҳам ўйинлар уй-сафар тизимида ва юқорида қайд этилган кўринишда бўлиб ўтади. Якунда финал ўйинига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади. Ғолиб эса Про лига йўлланмаси учун ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади ҳамда пойтахт Тошкентда Биринчи лига ғолиби билан тўқнаш келади. Мана шу ўтиш ўйини ғолиби Про лига чиптасини қўлга киритади. Агар Биринчи лигада ҳам, Биринчилик кубогида ҳам битта жамоа зафар қучса, у ҳолда ўтиш ўйини бекор қилинади.

Шу тариқа Биринчи лигада 17-ўринни эгаллаган жамоа мавсум давомида 16 та ўйинда иштирок этади. Биринчилик кубогини 1/8 финалда тарк этган саккиз жамоа мавсум давомида 18 та ўйин ўтказган ҳисобланади. Мос равишда 1/4 финалда мусобақани тарк этган тўрт жамоада ўйинлар сони 20 тани, 1/2 финал иштирокчиларида эса 22 тани ташкил қилади. Финал ҳамда ўтиш ўйини иштирокчилари мавсум давомида 24 та беллашувда майдонга тушади.

Биринчи лига мусобақасига тез орада қуръа ташланади ҳамда мусобақа тақвими Лига томонидан алоҳида эълон қилинади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика