UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  8 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

2022 йилда жамоаларимизни кутиб турган халқаро мусобақалар Янгиликлар

2022 йилда жамоаларимизни кутиб турган халқаро мусобақалар

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги ва тоифадаги терма жамоалари, клубларимиз учун бу йилги халқаро мусобақалар тақвимини ҳавола қиламиз.

Осиё чемпионлар лигаси. Плей-офф босқичи

ОФК бу йил Ўзбекистонга 1+1 квота ажратган. 15 март куни Ғарб минтақасида Осиё чемпионлр лигасида плей-офф босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон кубоги соҳиби Қаршининг "Насаф" клуби сафарда БААнинг "Банияс" клубига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади. Маълумот учун, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашади. Агар "Аждарлар" "Банияс" тўсиғидан ўта олишмаса Қарши клубининг ўзи ОФК кубогида иштирок этади.




Осиё чемпионлар лигаси. Гуруҳ босқичи


Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди. Ҳар бир гуруҳ ўтган йилдагидек марказлашган ҳолда ўтказилади. Гуруҳ босқичига 17 январь куни қуръа ташланади. Ғарб минтақасида баҳслар 7-27 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Агар "Пахтакор"нинг таклифи ОФКни қониқтирса, чемпионимиз жойлашган гуруҳдаги ўйинлар Тошкентда ўтиши мумкин. Кеча ОФК ОЧЛ тақвимини эълон қилди ва бу йилги мусобақа 2023 йил февраль ойида тугашини маълум қилди. Бунга шу йил охирида Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳслари сабаб сифатида кўрсатилди. Катта эҳтимол билан 2023 йилдан бошлаб ОЧЛ куз-баҳор тизимида ўтишни бошлайди. Яъни мусобақа тахминан ёзнинг охирида бошланиб кейинги йил май ойларида тугайди.



Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаши

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари “Б” гуруҳидан жой олди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

10 апрель: Ўзбекистон - Непал
11 апрель: Афғонистон - Ўзбекистон
12 апрель: Ўзбекистон - Тожикистон




U-23 Осиё Кубоги


Ёз фаслининг дастлабки кунлари Ўзбекистон халқаро мусобақага мезбонлик қилади. 1-19 июнь оралиғида юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг шу ёш тофасидаги энг кучли 16та жамоаси қатнашади. Улар орасида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам бор. Таъкидлаш лозимки вакилларимиз ўзларидан 3 ёш катта жамоаларга қарши ўйнашади. Ҳозирча мусобақага қуръа ташлагани йўқ.




Осиё кубоги-2023. Саралаш босқичи


Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2023 йил Хитой мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этади. ОФК саралаш босқичи 8-14 июнь кунлари оралиғида ўтишини эълон қилган. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади ва 3та тур ўтказилади. 6та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эга 5та иккинчи ўринни олган жамоалар, жами 11та терма жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади.



ОФК кубоги гуруҳ босқичи

24-30 июнь оралиғида ОФК кубоги гуруҳ босқичи баҳслари марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Унда "Насаф" ёки "Сўғдиёна" клуби юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Агар "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқса Жиззах клуби халқаро майдонда қатнашади. Агар "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босиқичга чиқа олмаса Рўзиқул Бердиев шогирдлари худди ўтган йилгидек ОФК кубогида қатнашишади.



Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати


3-14 август кунлари БАА мамлакатида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Унда кетма-кетлик бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" иштирок этиши керак. Бироқ август ойига қадар Ўзбекистонда бу йилги чемпионат якунига етади. Шу боис ҳозирча бу мусобақада қайси клубимиз иштирок этиши 100 фоиз аниқ эмас. Коронавирус пандемияси туфайли ушбу мусобақа сўнгги бор 2019 йилда ўтказилганди.



XIX Осиё ўйинлари


Сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ҳисоб бўйича 19-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда катта эҳтимол билан Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иштирок этади. Осиё ўйинлари 7-25 сентябрь кунлари ўтказилади.




Футзал бўйича Осиё кубоги


Юқорида ёзилганидек апрель ойида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги саралашида қатнашади. Қитъа кубоги финал босқичи 25 сентябрь куни Кувайтда старт олади. Мусобақа 20 октябрга қадар давом этади.




U-17 Осиё Кубоги саралаши


Октябрь ойи дастлабки ўн кунлигида (1-9 октябрь) U-17 Осиё кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирок этади. Ҳозирча саралаш босқичига қуръа ташланмаган. Ушбу мусобақанинг финал босқичи 2023 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши белгиланган. Маълумот учун, 2020 йил ўтиши керак бўлган бу мусобақа пандемия туфайли бекор қилинган эди. Сўнгги марта ўсмирларимиз 2016 йилги Осиё Кубогида иштирок этганди.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика