UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  1 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  2 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  15 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  4 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0

2017 йилги Хитой Суперлигаси ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Янгиликлар

2017 йилги Хитой Суперлигаси ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

4 ноябрь куни Хитой Суперлигасида 2017 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Луиз Фелипе Сколари бошчилигидаги "Гуанчжоу Эвергранд" клуби қаторасига 7-марта Хитой чемпиони бўлишга эришди. Жамоа сафида Алан Карвалью, Рикардо Гуларт ва Мурики каби бразилиялик легионерлар тўп тепишди. Мавсум давомида Паулиньо, Жэксон Мартнес каби юлдузлар жамоани тарк этишди. Андре Виллаш Боаш бошчилигидаги "Шанхай СИПГ" клуби эса маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Ушбу жамоа шарафини Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳимоя қилгани кўпчиликка яхши маълум. Яъни Аҳмедов Хитойдаги биринчи йилдаёқ вице-чемпион бўлди. Клубда ҳамюримиздан ташқари Халк, Элкесон, Оскар ва Рикардо Карвалью каби легионерлар ҳам фаолият олиб боришди.

Бронза медаллари эса италиялик Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро бошчилигидаги "Тианжин Куанжиан" клубига насиб этди. Ушбу клубда ўқувчиларимизга яхши таниш бўлган жаҳон юлдузлари Аксель Витцель, Алешандре Пато ва Энтони Модест тўп тепишди.

Бу йил Хитойда уч нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият олиб борди.


Одил Аҳмедов қишда "Краснодар" клубидан "Шанхай СИПГ" сафига кўчиб ўтганди. У Андре Виллаш Боашнинг таклифига кўра Хитойга келганди. Бироқ мавсум старти арафасида Суперлигада легионерларга чеклов қўйилди ва битта ўйинда фақат 3 нафар хорижий футболчи майдонга тушиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Яъни учрашув қайдномасидан максимум 3 нафар легионер жой олиши мумкин бўлди. Шу сабабли Виллаш-Боаш Аҳмедовни бир қатор ўйинларда майдонга туша олгани йўқ. Шунга қарамай ўзбекистонлик футболчи 30та турдан 20тасида майдонга тушишга ва 3та гол уришга муваффақ бўлди. 14-турдан ўрин олган "Хэнань Цзянье" билан баҳсда клуби сафидаги илк голини урди. 22-турда "Чонгяинг Лифан"а қарши учрашувда ҳам Аҳмедов тўп киритишга муваффақ бўлди. Ниҳоят 25-турда Шанхай дербисида "Шанхай Шэньхуа" билан ўйинда Одил ўз ҳисобини таблога ёзиб қўйди. Одил Аҳмедов мавсум давомида 4 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. "Шанхай СИПГ" Осиё чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келди. Ярим финал баҳсларида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клубига имконият бой бериб қўйилди.


Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитой Суперлигасидаги еттинчи мавсумини ўтказди. Легионерларга қўйилган чеклов Анзурга у қадар таъсир қилгани йўқ. Сабаби ҳимоячи 30та ўйиннинг фақат 6тасида майдонга тушмади холос. Ҳимоячи бўлишига қарамай Исмоилов ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди. 8-турдан ўрин оган "Тианжин Куанжиан" билан сафардаги ўйинда ҳамюртимиз бу мавсумдаги илк голини урди. 24-турда чемпион "Гуанчжоу Эвергранд" билан ўйинда ҳам Исмоилов рақиб дарвозасига йўл топа олди. Кейинги тур "Тианжин Тэда" йирик ҳисобда таслим қилинишида Исмоиловнинг ҳам хиссаси бўлди. Футболчи мавсум давомида икки марта сариқ ва бир марта қизил карточка билан "сийланди". "Чанчун Ятай" 2017 йилги мавсумни 7-ўринда якунлади.

"Бэйжинг Гуан" ҳимоячиси Егор Кримец эса лимит қурбони бўлди десак янглишмаймиз. Сабаби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бу мавсум давомида Суперлигада атига 5та учрашувда кўриниш берди холос. Қолган 25та учрашувда легионерларга қўйилган чеклов туфайли Кримец қайдномадан ўрин олмади. Ўтган йил ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 30та ўйиндан 28тасида майдонга тушган эди. Бу мавсум Егор 5та учрашувда 2 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Бэйжинг Гуан" 40 очко билан мавсумни 9-поғонада якунлади.


Тўпурарлар пойгасида "Гуанчжоу РФ" клубининг ҳужумчиси Эран Захавига тенг келадигани топилмади. Исроиллик футболчи мавсум давомида 27та гол уришга эришди. Бир йўла уч нафар фуболчи 20тадан гол урди: "Гуанчжоу Эвергранд"нинг бразилиялик легионери Рикардо Гуларт, "Хебей Чайна Форчун" вакили Эзекель Лавесси ва "Шанхай СИПГ"нинг маҳаллий ҳужумчиси Ву Лей.

Голли пас бериш борасида аргентиналик Лавесси якка пешқадам бўлди. ПСЖ клуби собиқ ҳужумчиси мавсум давомида 15 бор шериклари гол уриши учун имконият яратиб берди. Халк ("Шанхай СИПГ") 12 марта голли пас берди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика