UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  1 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

2014 йилда жаҳон футболида юз берган муҳим воқеалар Янгиликлар

2014 йилда жаҳон футболида юз берган муҳим воқеалар

2014 йил ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бу йилда биз қандай ўйинлар, мусобақалар ва воқеаларга гувоҳ бўлдик.
Якунланаётган йилда дунё футбол оламида рўй берган воқеаларни яна бир бор эсга оламиз.

Январь:

Янги йилнинг илк футбол байрами - "Олтин тўп"ни топшириш тадбири ҳисобланади. 2013 йил якунларига кўра Роналду Месси ва Риберини ортда қолдириб йилнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.


Тео Уолкотт "Тоттенхэм"га қарши АПЛ учрашувида икки голга муаллифлик қилади ва 10 ойга сафдан чиқади.


Эйсебио (1942-2014) январь ойида вафот этади. У ўзининг профессионал футбол фаолияти давомида 790та гол киритиб, футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади.


Февраль:

"Ливерпуль" 5 - 1 "Арсенал"

Рахим Стерлинг, Мартин Шкртел ва Дэниель Старриж "Арсенал"ни жуда қаттиқ жазолайди. "Қизиллар" ўша пайтда Премьер-лига чемпионлиги учун ҳаракат қилишаётган эди.


Испаниялик машҳур футболчи ва мураббий Луис Арагонес (1938-2014) шу йилнинг қишида оламдан ўтади. Испания терма жамоасининг чемпионлик стартини Арагонес Евро-2008да бошлаб берган эди.


Март:

"Челси" 6 - 0 "Арсенал".

"Арсенал" яна йирик мағлубиятга учрайди. Бу сафар "тўпчилар"ни "Челси" "сочиб" ташлайди.


МЮ 3 - 0 "Олимпиакос" (биринчи ўйин 0:2)

Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг жавоб учрашувида "Манчестер Юнайтед"ни Робин Гуд (Робин ван Перси) қутқариб қолди. Унинг 3та голи кейинги босқич йўлланмаси учун етарли бўлади.


Апрель:

"Реал" 3 - 4 "Барселона"

Бу "Эль-Классико"ни футбол мухлислари унутмаган бўлса керак. Шиддатли кечган бу учрашувдаги 7та гол ишқибозларга футболдан роҳат олиш имкониятини берган.


"Ливерпуль" 0 - 2 "Челси"

Айнан мана шу ўйинда "Ливепуль" Англия чемпиони бўлиш имкониятини қўлдан бой беради. Жеррарднинг кутилмаганда йиқилиб тушиши клуб учун қимматга тушади.


Тито Виланова (1968-2014) касаллик туфайли оламдан ўтади. У Пеп Гвардиоланинг дўсти ҳамкасби эди. Бу икки мутахассис "Барселона"ни дунёдаги энг кучли клубга айлантирган.


Май:

"Атлетико" 1 - 4 "Реал".

"Атлетико"га Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиш учун 15 сония етишмади. Асосий вақтга қўшиб берилган сўнгги сонияларда Серхио Рамос ҳисобни тенглаштиради ва уёғи нима бўлганини ўзингиз биласиз...


Июнь-Июль:

Тўрт йилликнинг энг муҳим ҳисобланадиган жаҳон чемпионатига бу сафар Бразилия мезбонлик қилди. Бу турнирда мезбонлар йирик мағлубиятга учради (Бразилия 1 - 7 Германия), Луис Суарес яна бир бор рақибга ҳамла қилди, йил ўзгартириши рўй берди (Силессен-Крул), Неймар оғир жароҳат олди ва немислар ғалаба қозонди. Курашларга ва голларга бой, драматик кечган мундиал учрашувларидан сўнг Германия терма жамоаси жаҳон чемпионига айланди.


Август:

Август ойида йилнинг энг шов-шувли трансферлари амалга ошди (Диего Коста ("Челси"), Анхель ди Мария ("Манчестер Юнайтед"), Хамес Родригес ("Реал"), Луис Суарес ("Барселона").


Роналду УЕФА талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Сентябрь:

"Реал" 3 - 1 "Барселона"

Луис Суарес дисквалификациядан қайтганидан сўнг, ўзининг "Барселона"даги илк ўйинида мағлуб бўлди. Мадридликлар меҳмонларга Примерода ким хўжайинлигини кўрсатиб қўйишди.


Октябрь: 

"Рома" 1 - 7 "Бавария"

Яна бир немисча "мушакбозлик". Бу сафар немис машинасининг "Бавария"си "Рома"ни "туртиб" кетди.


Ноябрь:

Лионель Месси Испания футболи ва ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.


"Манчестер Сити" 3 - 2 "Бавария"

Агуэро "Бавария"га қарши ўйинда мўъжиза кўрсатди. У Нойер дарвозасига 3та гол уриб, ўз жамоасининг ғалабасини тўлиқ таъминлади.


Декабрь:

"Ньюкасл" 2 - 1 "Челси"

"Челси"нинг мағлубиятсиз сериясига "Ньюкасл" нуқта қўйди.


Тьерри Анри футболчилик фаолиятини якунлади ва "Skysports"нинг мутахассисига айланди. Энди Анри тарихдаги энг кўп маош оладиган шарҳловчи (йилига 4 млн фунт). 


"Реал" Марокашда ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучди. Финалда мадридликлар Аргентинанинг "Сан Лоренцо" клубини мағлуб этишди - 2:0.


2014 йилнинг энг муҳим воқеалари ВИДЕО

 


Жасур Асланов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика