UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  10 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  4 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  14 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди?

Видео архив рукнида 2009 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини ёдга оламиз.

Бундан 11 йил олдинги мамлакат кубоги финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишган. Ушбу тўқнашув 2007 йилда бошланган бўлиб, дастлабки финалда ("Лой жанги") "Пахтакор" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган, 2008 йилда эса Анвар Солиевнинг қўшимча таймларда урган голлари эвазига "Бунёдкор" кубок соҳиби бўлган. Учинчи тўқнашув ҳам олдингиларидан асло қолишмаган эди.

Август ойининг саккизинчи санасида "Пахтакор" стадиони мухлислар билан деярли тўлганди. Иккала жамоа мухлислари илк дақиқаларданоқ шиддатли ҳужумлар гувоҳига айланишган. Иккала жамоа ҳам гол уриш учун илк сониялардан олдинга ўтишган. 

10-дақиқада Александр Гейнрих Игнатий Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида Хайрулла Каримов билан тўқнашади. Бош ҳакам Марат Исмоилов ушбу вазиятда Каримовга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади ва "қалдирғочлар" учрашувнинг 10-дақиқасиданоқ 10 киши бўлиб қолишади. "Бунёдкор" устози Луиз Фелипе Сколари ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэва ўрнига ҳимоячини туширишга мажбур бўлади.

35-дақиқада баҳс тақдирини ҳал қилган гол урилади. Мурод Холмуҳаммедов аутдан тўпни тўғри жарима майдонига отиб беради, ҳимоячилар қайтарган тўп бўш турган Станислав Андреевга боради, у дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олади - 1:0.

Иккинчи таймда Ривалдо бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳар қанча уринмасин гол ура олмаган ва кубок "Пахтакор"га насиб қилган. "Шерлар" бир йил олдинги мағлубият аламини шундай олишганди.





«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (1:0)
08.08.2009. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 27 543 томошабин

Ҳакамлар:
Марат Исмоилов-8,5; Алексей Миронов-9,0; Маъмур Саидқосимов-9,0; Бахтиёр Тоғаев-8,0
Назоратчи: Раҳим Мўминов

Гол: Станислав Андреев (35).

«ПАХТАКОР»: Темур Жўраев (Эркин Жабборов 78), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Мурод Холмуҳаммедов, Дарко Маркович, Акмал Холматов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев (Ильдар Магдеев 68), Ғулом Ўрунов, Александр Гейнрих (Фарход Тожиев 83)

«БУНЁДКОР»: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев (Виктор Карпенко 73), Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Азиз Ҳайдаров, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров (Анвар Солиев 46), Эдсон Рамос, Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва (Руслан Мелзиддинов 16)

Огоҳлантиришлар: Сервер Жепаров 20, Одил Аҳмедов 35, Илҳом Cуюнов 45, Жасур Ҳасанов 85, Анвар Ғофуров 87, Руслан Мельзиддинов 87, Эркин Жабборов 88, Эдсон Рамос (учрашув якунлангач).

Четлатишлар: Хайрулла Каримов 10, Илҳом Суюнов 87 (2СК)


ВИДЕО НАМОЙИШИ 10:00ДА БОШЛАНАДИ




Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика