Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО)
20 апр 2018 12:12
Янгиликлар
Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО)
"Фенербахче" мухлислари "Бешиктош" захира ўриндиғи томон танга ва ёндирғичдан тортиб сув идишгача улоқтиришди.
Учрашув бош ҳаками Мете Калкаван баҳсни уч марта тўхтатди, бироқ тўртинчи тўхталишда стадиондаги тартибсизликларни назорат қилиб бўлмай қолди.
"Фенербахче" футболчилари трибунадагиларни тинчлантиришга уринишди, аммо бу фойда бермади.

"Бешиктош" захира дарвозабони Толга Зенгин бошига бир нарса тегди, кейин жамоа бош мураббий Шенол Гюнешни ҳам жароҳатлашди.

Посбоннинг ҳолати яхши эди, Гюнеш эса ерга йиқилди. Бошидан қон оқарди.

"Бешиктош" майдонни тарк этди ва ўйин тўхтатилди.

Майдон атрофида полициячилар навбатчилик қилишди.

Трибунаости йўлагида бошқа жанжал бошланди. Кимдир "Бешиктош" ёрдамчи мураббийига ҳужум қилди. Бу мухлисимиди ёки "Фенербахче" ходими, номаълум.

"Бешиктош" бош мураббийи Шенол Гюнеш бошига 5та чок тушди ва уни касалхонага олиб кетишди.

Ўйин давом этадими, йўқми, ҳеч нарса маълум эмас.
"Бешиктош" - "Фенербахче" ярим финал илк ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилган.
TAS-IX
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар