Расман: Равшан Эрматов ЖЧ-2018га боради

Aslanov Jasurbek
29 мар 2018, 20:03
ФИФА расмий сайти Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Мундиалда 46 та турли мамлакатдан 36 нафар бош ва 63 нафар ёрдамчи ҳакамлар ишлайди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда ўзбекистонлик ФИФА реферилари бор. Равшан Эрматов, Жаҳонгир Саидов ва Абдуҳамидилло Расулов бригадаси ЖЧ-2018 ўйинларида ҳакамлик қилишади.

Тўлиқ рўйхат ФИФА расмий сайтида келтирилган. МАНБА


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fifa.com