"Барселона" тўхташни истамаяпти. Каталонияликлар яна бир ўйинчини сотиб олишга тайёрланишмоқда
27 янв 2018 15:55
Янгиликлар
"Барселона" тўхташни истамаяпти. Каталонияликлар яна бир ўйинчини сотиб олишга тайёрланишмоқда
"Барселона" клуби "Гремио" ярим ҳимоячиси Артур Рамосга даъвогарлик қилмоқда.
Бу ҳақда "UOL Esporte" хабар берди. Клублар вакиллари шу ҳафтадаёқ музокараларга киришишлари кутилмоқда. 21 ёшли ўйинчи учун каталонияликлар 30 миллион евро тўлашга тайёр. Бундай ҳолатда "Барса" "Гремио" футболчиси трансфер ҳуқуқининг 60 фоизини сотиб олади. Рамос ёзгача Бразилияда қолади ва "Барселона"га июлда ёки 2018 йилнинг охирида келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар